Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Терининг патогистологик ўзгаришлари
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Терининг патогистологик ўзгаришлари Терида кечаётган патологик ҳолатлар эпидермис қаватининг анатомик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, у турли хил кўринишларда намоён бўлади. Эпидермис қаватида кузатиладиган яллиғланишлар 3 хил кўринишда кечади. Биринчи хил яллиғланишлар – серозли яллиғланишлар ҳужайралар ичи шиши ёки вакуол дегенерацияси, деб аталади. Ҳужайралар ичи шишида терининг малпигий қавати ҳужайралари протоплазмасида вакуолалар шаклланади, ҳужайра ядроси атрофида ёки унга яқин жойлашган ҳолатларида вакуолалар ҳужайралар ядросини четга суради. Натижада ҳужайра ядролари деформацияланади ҳамда уларда пикноз ҳолати вужудга келади. Кейинчалик шишли суюқлик ҳужайрани эритади ва уни нобуд бўлишига олиб келади. Агарда вакуолалар ҳужайра ядроси ичида пайдо бўлса, ундай ҳолатда ядронинг шишиб кетиши ва кейинчалик эса ичи суюқликка тўлган катта пуфак кўринишини олади, бундай ҳолатларда ядро таркибида ядрочалар сақланиб қолиши мумкин. 34 Иккинчи хил серозли яллиғланишлар спонгиоз ёки ҳужайра- лараро шиш, деб аталади. Бундай ҳолатларда шишли суюқлик мал- пигий қават ҳужайралараро соҳаларининг кенгайишига, натижада эса ҳужайралар орасидаги боғлиқликнинг йўқолишига, ҳужайра- ларнинг ўзида шиш пайдо бўлишига ҳамда эпитеал пуфакчаларнинг шаклланишига олиб келади. Учинчи хил серозли яллиғланишлар некробиотик, дегенератив ўзгаришлар натижасида ҳосил бўладиган яллиғланишлар бўлиб, уларни балонланадиган дегенерация, деб аталади. Эпидермис ҳу- жайраларида кечаётган чуқур ўзгаришлар, улар орасидаги кўприк- чаларнинг бузилиши ҳолати кейинчалик бундай ҳужайраларни серозли-фибринозли таркибдан иборат бўлган шарсимон пуфаклар таркибида эркин ҳолатда сузиб юришига олиб келади. Терининг эпидермис қаватида кечадиган серозли яллиғланиш ҳолатларидан ташқари қатор бошқа патологик ўзгаришлар ҳам кузатилади. Тери эпидермиси тиканаксимон қавати ҳужайрала- рининг кучли бўлиниб кўпайиши натижасида дерма қаватига чуқур ботиб кириши ҳолати акантоз, деб аталади. Акантоз ҳолати кўпинча псориаз ва экзема касалликларида кузатилади. Эпидермис ҳужайраларининг базал қават соҳасида акантоз ҳолатига учраши ва шунинг ҳисобига дерманинг сўрғичсимон бириктирувчи тўқимасининг чўзилиб кетиш ҳолати папилломатоз, деб аталади. Ҳужайралараро кўприкчалар мустаҳкамлиги ва боғлиқлигининг бузилиши натижасида эпидермис қаватининг кўчиш ҳолати кузати- лади, бундай ҳолат акантолизис, деб аталади. Акантолизис жараёни асосан пуфакли яра касаллигида кузатилади. Эпидермис қавати ҳужайралари шохланиш ҳолатининг бузили- шига дискератоз, деб аталади. Дискератоз ҳолати гиперкератоз (эпи- дермис шох қаватининг қалинлашиши) ёки паракератоз (эпидермис шох қаватида ядролари таёқчасимон кўринишда бўялган ҳужайра- ларнинг кузатилиши), деб аталади, бу вақтда донадор, ялтироқ қаватлар кузатилмайди. Эпидермис донадор қаватининг қалинлашиб кетишига гранулёз, деб аталади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling