Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Тери ости ёғ қавати. Тери ости ёғ қавати (hypoderma) турлича 
ривожланган бўлиб, қорин ва думба соҳаларида уларнинг қалинлиги 
бир неча сантиметргача етади. Ёғ тўқималари ўзининг майинлиги 
билан терини ташқи тасиротлардан ҳимоя қилади. Мазкур қават асл 
тери билан узвий боғланган бўлади. Тўрсимон қават коллаген 
толалари қалин боғламлар ҳосил қилиб, тери ости ёғ қавати ичига 
кириб борган. Улар ёғ қавати бағрида кенг боғламли тўрлар ҳосил 
қилади, бу боғламларнинг ичи ёғ ҳужайралари билан тўлган. Ёғ 
ҳужайралари шарсимон шаклга эга, уларнинг тухумсимон ядролари 
ҳужайра цитоплазмасининг четида жойлашган бўлади. 


26 
Янги туғилган чақалоқлар ва боғча ёшигача бўлган болаларнинг 
тери ости ёғ қавати юмшоқлиги ва ёғ бўлакчаларининг кўплиги 
билан катталарникидан фарқ қилади. Гиподерма оғирлигининг тана 
оғирлигига нисбати болаларда катталарникига нисбатан 5 маротаба 
кўпдир. Болаларда ёғ ҳужайраларининг цитоплазмаси кўпиксимон 
оппоқ бўлиб, ядроси катта бўлади. Ёғ ҳужайралари таркибидаги 
стеарин ва пальмитин ёғ кислоталарининг миқдори катталарникидан 
кўп, олеин ёғ кислотасининг миқдори эса кам миқдорда бўлади.
Тери безлари. Тери ёғ ва тер безларига бой. Ёғ безлари 
(glandulae sebaceae) терининг барча соҳаларида жойлашган бўлиб, 
фақат қўл ва оёқ кафти тери соҳаларида бўлмайди. Ёғ безлари ва соч 
толаси ёнма-ён жойлашган, уларнинг ёғ чиқарув тешиги соч 
толасининг танасига очилади. Терининг маълум соҳаларидагина 
(лабда, закар бошчасида, кичик жинсий лабларда, кўкрак безлари-
нинг сўрғичларида) ёғ безларининг алоҳида ташқи чиқарув тешиги 
бўлиб, тери юзасига очилади. Битта соч толасининг атрофида 6-8 
тагача ёғ безлари жойлашган бўлиши мумкин. Ёғ безлари мор-
фологик тузилиши жиҳатидан оддий альвеоляр безлар қаторига 
киради, уларнинг танаси бириктирувчи тўқимали қаватдан иборат 
бўлиб, уларнинг ташқи қобиғи бир қатор жойлашган призматик 
эпителийдан ташкил топган. Альвеоляр ҳужайраларнинг марказий 
қисми ёғ билан тўлган. Ёғ безларининг ташқи чиқарув йўллари кўп 
қаватли эпителий ҳужайралари билан қопланган бўлади. 
Болалар териси катталарникига нисбатан ёғ безлари билан 
кўпроқ таъминланган. Уларда безларнинг ҳажми ҳам каттароқ. 
Айниқса, юз терисида, бошнинг сочли қисмида, жинсий аъзолар 
соҳасида безлар жуда кўп. Болаларда ёғ безларининг фаолияти ҳам 
катталарникидан кучлироқ бўлганлиги сабабли уларда турли-туман 
яллиғланиш жараёнлари кўпроқ кузатилади. Боланинг ёши 
катталашган сари ёғ безларининг фаолияти сусая боради, маълум 
бир қисми эса бужмайиб, ўз ишини бутунлай тўхтатади. 
Терининг тер безлари (glandula sudoriferae) сони 3,5 миллионгача 
етади. Одам терисининг барча соҳалари тер безлари билан тўлган 
бўлиб, жинсий олат бошчасида, кичик уятли лабларнинг ташқи 
юзасидагина тер безлари учрамайди.
Тер безларининг эккрин ва апокрин каби икки хили фарқланади. 
Тер безларининг кўп қисми эккрин безлари ҳисобланади, яъни бу 
безларнинг ҳужайралари ўз фаолиятлари натижасида нобуд бўл-


27 
майди. Апокрин безлари ҳужайраларининг маълум қисми тер ишлаб 
чиқаргач, нобуд бўлади. Апокрин безлари ҳажми жиҳатдан эккрин 
безларидан катта. Шунингдек, уларнинг тер чиқарув йўллари худди 
ёғ безлари сингари соч толасининг танасига очилади. Апокрин 
безлари маълум соҳаларда: қўлтиқ остида, орқа чиқарув тешиги 
атрофида, кўкрак безларининг сўрғичлари атрофида, катта жинсий 
лабларнинг терисида жойлашган. Уларнинг иш фаолияти жинсий 
безлар фаолияти билан боғлиқ. Шу туфайли уларнинг фаолияти 
балоғат ёшига етиш даврида бошланади. Тер безлари асл терининг 
энг пастки қатламларида, тери ости ёғ қаватининг яқинида 
жойлашган бўлади, шу сабабли уларнинг тер чиқарув йўллари узун 
бўлиб, асл тери ва тери пўсти орқали ўтади. 
Сочлар. Сочлар (pilus) турли-туман бўлиб, бола ҳали она қор-
нида пайтидаёқ ўсиб чиқади. Бу бирламчи сочлар, деб аталади. 
Бирламчи сочлар бола туғилмасданоқ ёки туғилгандан сўнг кўп 
ўтмасдан тушиб кетади. Сўнгра иккиламчи, яъни доимий сочлар 
чиқади. Доимий сочлар икки турга бўлинади: узун ва майин сочлар. 
Узун сочлар қўлтиқ остида, қов соҳасида, ташқи жинсий аъзолар 
терисида, юз терисида чиқади, бошнинг сочли қисмида, қўл ва оёқ-
ларда кўп ўсади. Майин сочлар балоғатга етиш даврида ўса 
бошлайди. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling