Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Пигментли невуслар асосан болалар туғилиши билан пайдо 
бўлади. Улар тўқ жигарранг ёки қора ранг доғлар кўринишларида 
намоён бўлиб, асосан тери эпидермиси базал қаватида меланин 
моддасининг тўпланиши ҳисобига пайдо бўлади. Пигментли 
невусларнинг турли клиник шакллари бўлиб, улардан бири бу 
лентигодир. Лентиго бу аниқ чегараланган, турли ҳажмдаги доғлар 
бўлиб, улар сатҳи силлиқ ёки ғадир-будур бўлади ва тери 
соҳаларида 
тарқоқ 
кўринишларда 
жойлашади. 
Пигментли 
невусларнинг яна битта намояндаси бўлиб зангори ранг невуслар 
ҳисобланади. Зангори ранг невуслар думалоқ ёки овал шаклидаги 
тугунчалар бўлиб, таркиби қаттиқ эластик, кўриниши аниқ, 
яримсферик ҳолида тери сатҳиларидан кўтарилиб туради. Кўз, 
юқори жағ невуси ёки Ота невуси кўкимтир-қора ёки тўқ қора 
рангли пигментли доғ кўринишларида учламчи нервнинг биринчи ва 
иккинчи шохлари ҳудудида ассимметрик кўринишларда пайдо 
бўлади. Бу невус асосан туғма бўлиб, айрим ҳолларда эса эрта 
болалик ёки ўсмирлик даврларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. 
Жараённинг кечиши мобайнида бемор болалар кўз конъюктивасини, 
склераси, шох пардасининг меланинли доғланиш ҳолати кузатилади. 
Айрим ҳолларда лаблар, юмшоқ танглай, томоқ ва ҳалқум 


317 
соҳаларининг бир томонини тўқ жигарранг кўринишдаги доғланиши 
кузатилиши мумкин. Ота невуси бир умр сақланиб қолиши мумкин. 
Невусларнинг гигант пигментли тури асосан эмбрионал 
жиҳатдан ривож топган. У нафақат пигмент доғлари кўринишида 
намоён бўлади, балки одатда уларнинг сатҳи сўгалсимон кўринишда 
ўсиб кетади, сатҳлари эса туклар билан ҳам қопланган бўлади, 
шунинг учун ҳам бундай невусларни гигант сочли невуслар, деб 
аталади. Айрим ҳолларда гигант пигментли невусли беморларда 
гидроцефалия, тутқаноқ ва бошқа неврологик ўзгаришлар каби 
туғма етишмовчиликлар кузатилади. Невусларни “қоплон” 
синдроми деб аталадиган турининг белгилари болаларда 
туғилишлари биланоқ ёки улар туғилганларидан сўнг биринчи 
ойларда намоён бўлади. Ушбу синдром тана тери соҳаларида 
пигмент доғлар, сепкиллар кўринишда намоён бўлиб, туғма юрак 
етишмовчилиги ва ақлан заиф ривожланиш каби ўзгаришлар билан 
биргаликда кечади. Натижада бемор болалар ҳам ақлан ва ҳам 
жисмонан ўсишдан орқада қоладилар, бемор болалар 3-5 ёшларга 
етганларида уларда эшитиш қобилиятининг пасайиши, ҳаттоки, 
умуман йўқолиб кар бўлиб қолиш ҳолати кузатилади. Бемор болалар 
болалик даврларида у ёки бу етишмовчиликлар натижасида вафот 
этадилар. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling