Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўғинолди гипертрофик невуслари
Кератоакантомалар катталиги эпителиал ўсимталарга мансуб
бўлиб, асосан катта ёшлардаги инсонларда учрайди, лекин касаллик белгиларининг учраш ҳолати болалар орасида ҳам қайд этилади. Кератоакантома белгилари юзнинг ёноқ, чакка ва бурун соҳаларида пушти-қўнғир ёки қизил-кулранг кўринишларда, қаттиқ консистенцияли, ҳажми тўғноғич боши ва нўхат катталигида, думалоқ ёки овал тугунчалар шакли кўринишлари билан намоён бўлади. Уларнинг марказий қисмлари кратер кўринишида ботиқликка эга бўлиб, улар таркиби ғовак шохсимон қипиқлардан иборат бўлади. Кератоакантомаларнинг қўл кафти, оёқ кафти соҳаларида жойлашиши уларни худди оддий сўгал билан 319 ўхшашликда бўлишини кўрсатади. Кератоакантомалар асосан жарроҳлик усуллари ёрдамида олиб ташланади. Дермали кисталар болаларда учрайдиган хавфсиз эпидермал ўсмалар бўлиб, улар асосан эмбрионал даври ривожидаги етишмасликлар натижасида вужудга келади. Бу кисталар асосан думалоқ, овал шаклларида бўлиб, юмшоқ консистенцияли, хамирсимон юмшоқликка эга, асосан тери ости ёғ қаватларида жойлашади. Кисталар болаларда асосан кўз соҳасининг ташқи ва ички бурчакларида, чакка соҳаларида, қулоқ супураси атрофида, лаб-бурун ва бурун-ёноқ бурамалари соҳаларида жойлашиши билан намоён бўлади. Дермоид кисталар таркиби асосан терининг барча соҳалари ҳисобига ҳосил бўлганлиги сабабли уларнинг таркибида рудементар кўринишда бўлган ёғ, тер безлар ва соч фолликула- ларини учратиш мумкин, бу эса ўз навбатида касалликка тўғри таш- хис қўйиш имконини беради. Дермоид кисталари асосан жарроҳлик усули орқали даволанади. Бўғинолди гипертрофик невуслари болаларда қўл бармоқ- ларида улар туғилганларидан сўнг биринчи йилларида, асосан ўғил болаларда учрайди. Қўл бармоқлари ёки кафт-бармоқ соҳаларидаги бўғинлар атрофида қаттиқ-эластик консистенцияли, қалинлашган, меъёрий тери ранги ёки тўқ-қизил ва қўнғирсимон рангли кисталар кузатилади. Айрим беморларда папилламатоз ўсиб кетишлар кузатилади улар гиперкератоз кўринишида намоён бўлиб, худди сўгалларни эслатади. Касаллик торпид кечади. Бўғинолди гипертрофик невуслари давосида А ва Е витаминлари ичишга тавсия этилади. Маҳаллий 5-10% ли салицил кислоталарини таркибида сақлайдиган малҳам ҳамда Букки нурлари ва рентген даво усуллари қўлланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling