Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 
 
ХЕЙЛИТЛАР 
Сурункали аллергик дерматозларда кузатиладиган лаб териси ва 
шиллиқ қаватининг яллиғланиш ҳолатига хейлит, деб аталади. 
Касалликнинг клиник шакллари Машкилейсон А.Л. (1984) 
томонидан таклиф этилган тасниф орқали талқин этилади. Бунга 
асосан хейлитлар бирламчи ва симптоматик турларга бўлинади. 
Бирламчи 
хейлитларга 
эксфолиатив, 
гландуляр, 
контакт, 
метеорологик, актиник ва Мангоноттини аброзив хейлитлари 
киради. Симптоматик хейлитлар намояндаси бўлиб атопик, 
экзематоз, макрохейлит ва микотик хейлитлар ҳисобланади. 
Эксфолиатив хейлит лаб қизил ҳошияси ўрта қисми ҳамда ички 
қисми соҳаси, яъни Клейн соҳасининг сурункали яллиғланиши 
бўлиб, унга яқин жойлашган лаб тери соҳалари эса жараёнга жалб 
этилмайди. Касаллик асосан қиз болалар ўртасида кўпроқ қайд 
этилади, беморларда кўпинча вегетоневроз, ҳароратнинг юқори 
бўлиши билан кечадиган хасталикларда кузатилади. Касалликни 
қуруқ ҳамда эккссудатив кўринишларда кечадиган клиник турлари 
тафовут этилади. Қуруқ турида лаб қизил ҳошияси сатҳи қуруқ 
бўлиб, оқиш қипиқлар билан қопланган бўлади, ушбу соҳаларда 
ёриқларни ва улар сатҳида эса қобиғларни кузатиш мумкин. Қипиқ 
ва қобиғларнинг кўчиши натижасида қизил рангли, ялтираб 
турадиган сатҳларни кўриш мумкин. Касалликнинг экссудатив 
турида эса лаб қизил ҳошиясининг ўрта қисми ҳамда Клейн 
ҳудудининг шишиб кетиши ва улар сатҳининг серозли ва йирингли 
қипиқ ва қобиғлар билан қопланиши қайд этилади. Ушбу қобиғ ва 
қазғоқларнинг кўчиб тушиши натижасида эса ҳўлланиб ва 
қонталашиб турадиган эрозияли ўчоқлар кузатилади. Бемор 
болаларни лаб соҳасида оғриқ безовта қилади. Жараён сурункали-
қайталама кўринишда кечиши мумкин. 
Эксфолиатив хейлит касаллигини актиник хейлит, қизил ясси 
темиратки ва қизил югурик касалликларини лаб соҳаларида 
жойлашган ҳолатлари билан таққосланади. Бундай ҳолаталарда 
албатта бемор болалар касаллиги ҳақида тўғри йиғилган 
маълумотлар катта аҳамият касб этади. Актиник хейлит ва қизил 


321 
югурик касалликларида лаб соҳаларида чегараланган инфильтрация-
ланиш ва гиперкератоз ҳолатлари кузатилади. Қизил ясси темиратки 
касаллигининг лаб соҳасидаги ўчоқларида эса гулсафсар, сиёҳранг, 
ясси кўринишда бўлган лихеноид тугунчалар кузатилиб, уларда 
Уикхем белгиси мусбат бўлиши қайд этилади. 
Касалликни даволаш антигистамин (фенкарол, супрастин, 
пиполфен, перитол, диазоли), гипосенсиблизациловчи (глюконат 
кальций, хлорид кальций, тиосульфат натрий), витамин (В
2
, В
6
, В
12

В
15
), зарурат туғилганда эса седатив (валериана, пустирник, калий 
бром, натрий бром, бромкамфора) ва психотроп дори воситаларини 
(андаксин, мепробамат, элениум, тазепам, седуксен) тавсия этиш 
билан олиб борилади. Маҳаллий ўткир яллиғланиш билан кечадиган 
ҳолаталарда ўчоқларга 2% ли борий кислотаси, 1% ли резорцин 
эритмалари ҳўллаб қуритиш мақсадида қўлланилади. Сўнг эса 
ўчоқларга 
глюкокортикоид 
малҳамлари 
ёки 
кремларини 
(гидрокортизон, преднезалон, синафлан, лоренден ) суртиш тавсия 
этилади. Инфильтрация ва гиперкератоз кўринишида кечадиган 
ҳолатларда эса 1-2% ли салицил кислотаси малҳамлари сўнг эса 
глюкокортикоид малҳамлари ва кремларини суртиш белгиланади. 
Гландуляр хейлит бу ички лаб соҳаси сўлак безларининг 
гиперплазияси кўринишида намоён бўлиб, болаларда балоғат ёшига 
ўтиш даврида кузатилади. Касалликнинг бирламчи оддий 
(идиопатик) ва симптоматик клиник турлари тафовут этилади. 
Бирламчи оддий гландуляр хейлит ички лаб соҳаси сўлак безлари 
гиперплазияси, гипертрофияси кўринишида кечади, натижада лаб 
шиллиқ қаватлари донадор кўринишни олади, улар сатҳи эса нотекс 
бўлади. Сўлак безлари чиқарув қисмлари кенгайган бўлиб, улардан 
сўлак ажралиб туради, ажралган сўлак аввалига сўлак безлари 
атрофини, кейинчалик эса ички лаб шиллиқ қаватини ҳамда лаб 
ҳошияси ҳудудларини тилинишга олиб келади. Иккиламчи стрепто-
стафилококкли инфекциялар қўшилиши натижасида жараён йиринг-
ли-яллиғланиш кўринишини олади, сўлак безлари катталашиб 
қаттиқ тугунчалар шаклини олади ва улардан сўлак билан 
биргаликда йиринг ажралиши кузатилади. Кейинчалик жараён бутун 
лаб соҳасини эгаллайди, натижада лаб соҳаси инфильтралланади, 
шишади, сатҳи серозли ва йирингли қобиғлар билан қопланади, 
қобиғлар остида эса эрозияланиш ҳолати кузатилади. Жараён 
экзематизация ва элефатиаз кўринишини олиши мумкин. Иккиламчи 


322 
гландуляр хейлит қизил ясси темиратки, қизил югурик ва 
Мелкерсон-Розентал синдромларида кузатилиши мумкин. 
Гландуляр хейлит касаллигини даволашда асосан экзематизация 
ҳолатини бартараф этишга қаратилади, бу борада беморларга 
антигистамин, гипосенсиблизацияловчи, кальций дори воситалари 
тавсия этилади. Маҳаллий гипертрофияланган сўлак безларини 
босқичма-босқич электрокаугуляция усули орқали даволанади, 
беморларга Букки нурлари билан даволаш тавсия этилади. 
Экзематоз хейлит болаларда асосан экзема, атопик дерматит, 
нейродермит ва эшакем касалликлари кечишида кузатилади. 
Касалликни ўткир ва сурункали турлари тафовут этилади. Ўткир 
экзематоз хейлит бутун лаб қизил ҳошияси қисмини, лаб терисининг 
шишиши, қизариши ва улар сатҳида майда пуфакли тошмаларнинг 
пайдо бўлиши билан кечади. Лаб ички соҳаларида эрозияли ўчоқлар 
кузатилади, улар кўпинча юпқа серозли ва қонли пардалар билан 
қопланган бўлади. Касалликни сурункали кўринишда кечишида эса 
лаб қизил ҳошия қисми ва лаб териси соҳалари инфильтралланган, 
шишган бўлиб, улар сатҳи серозли қобиғлар ва қипиқлар билан 
қопланган бўлади, чуқур кўринишда бўлган ёриқлар кузатилади. 
Чуқур ёриқлар кўпинча лаб бурчаклари соҳаларида сақланиб, 
серозли-йирингли қобиғлар билан қопланган бўлади, касалликнинг 
бундай кўриниши худди стрептококкли импетиго касаллигини 
эслатади. 
Экзематоз хейлит касаллигининг клиник турларидан бири бўлиб 
контакт аллергик хейлит ҳисобланади. Касалликнинг бу тури асосан 
лаб соҳасига аллергик жиҳатидан таъсир этувчи омиллар 
натижасида (тиш ювиш воситалари, совунлар, лаб бўёқлари, 
ўсимликлар барглари) вужудга келади. Касаллик ўткир бошланиб, 
лаб қизил ҳошияси ва Клейн соҳасининг шишиши, қизариши 
кузатилади, айрим ҳолатларда майда пуфакчали тошмалар ва 
эрозиялар кузатилади. Лаб қизил ҳошияси ҳудуди қипиқ ва қобиғлар 
билан қопланади, ёриқлар ҳам кузатилиши мумкин. 
Экзематоз ва контакт аллергик хейлитларнинг давоси худди 
эксфолиатив хейлит касаллиги давоси каби олиб борилади. 
Актиник хейлит асосан беморларда, уларни узоқ вақт давомида 
очиқ ҳавода, қуёш нурлари, қаттиқ шамол, юқори ҳарорат таъсирида 
бўлганларида вужудга келади. Касаллик белгилари бутун лаб қизил 
ҳошияси соҳасининг қуруқ бўлиши, қипиқланиши ва ёрилиши 


323 
кўринишида (макрохейлия) намоён бўлади. Бундай ҳолатларда 
беморларда овқатланиш, суюқлик ичиш вақтларида оғриқлар 
безовта қилади. Лаб соҳасидаги чуқур ёриқлар кўпинча қонаб, сатҳи 
қонли қобиғлар билан қопланиб туради. Касалликни даволашда 
асосан безгакка қарши дори воситалари (хлорохин, делагил, 
плаквинил), витаминлар (аскорбин кислотаси, аевит, В
2
, В
15
) тавсия 
этилади. Маҳаллий глюкокортикоидли малҳамлар, кремлар, ируксол 
ва метилурацил малҳамлари суртилади. Актиник хейлит касалли-
гини олдини олиш мақсадида қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи дори 
воситалари (“Луч”, “Щит”, “Крем от загара”) тавсия этилади. 
Микотик хейлит касаллигининг асосий сабаби Candida albicans 
синфига мансуб инфекция бўлиб, касаллик асосан оғиз бўшлиғи 
кандидози билан биргаликда ёки мустақил равиш ҳам кечиши 
мумкин. Касалликнинг келиб чиқишига болаларнинг нотўғри 
овқатланишлари, В

гиповитоминози, оқсил ва углеводлар 
алмашинувининг бузилиши, узоқ вақт антибиотик, глюкокортикоид 
дори воситаларини қабул қилиши каби ҳолатлар сабаб бўлади. 
Касаллик белгилари лаб қизил ҳошияси соҳасининг бутунлай 
қизариши, шиши, қуриши, қипиқланиши ва юзаки ёриқларнинг 
пайдо бўлиши кўринишида кечади. Оғиз бурчаги соҳаларида усти 
оқиш, енгил кўчадиган, оғизсимон қопламалар билан қопланган 
эрозиялар кузатилади. Улардан олинган таркибий қисмлардан 
замбуруғларнинг топилиши касалликка осон ташхис қўйиш 
имконини беради. 
Микотик хейлит касаллигининг давоси беморларга ачитқили 
замбуруғларга қарши дори воситаларини (нистатин, леворин), 
маҳаллий эса анилин бўёқларини, декамин малҳамини тавсия этиш 
билан олиб борилади. 


324 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling