Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

ТУҒМА ЗАХМ 
Захм касаллиги нафақат беморлар саломатлигига путур етказади 
(уларни майиб-мажруҳ бўлиб қолишларига, турли ногиронликларга 
дучор бўлишларига, ҳаттоки ўлимларига ҳам сабабчи бўлади), балки 
уларнинг зурриётини ҳам заҳарлайди, яъни туғма захмнинг вужудга 
келишига олиб келади. Туғма захм касаллиги захм касаллиги билан 
хасталанган бемор ҳомиладор аёллардан туғилган болаларда 
кузатилади. Касаллик белгилари бемор ҳомиладор аёлдан ҳомилага 
йўлдош қон айланиши йўли орқали ўтади. Ҳомиладорлик 
даврининг 3,5-4 ойларида, ҳомила қон айланиши жараёни 
бошлангандан 
кейин, 
касалликни 
қўзғатувчиси 
рангсиз 
трепонемалар киндик веналари орқали эмбол ҳолатида ёки лимфа 
бўшлиқлари орқали ҳомилага ўтади. Натижада йўлдошнинг асосан 
она тарафи захм инфекцияси таъсирига кўпроқ дучор бўлади, 
бундай ҳолда йўлдош қон томирлари тарафидан эндо-, мезо- ва 
периартрит каби ўзгаришлар юзага келади, натижада қон томирлар 
йўли беркилиб қолади (облитерацияланади), уларда қон айланиш 
жараёнининг бузилиши, кўлмаклик юзага келади ва охир-оқибатда 
йўлдош азоси паренхимаси катталашади, унинг тузилиши 
ўзгаради, ғадир-будур кўринишни олади.
Натижада йўлдош ҳажмини катталиги (нормал ҳолатларда 
ҳомила ҳажмига нисбатан 5:1, 6:1 нисбатларда бўлади) ҳомила 
ҳажмига нисбатан 3:1 ёки 2:1 нисбатларда бўлади, бундай 
шароитларда йўлдош ўз ҳаётийлигини йўқотади ва кўчиб тушади, 
яъни эрта ҳомила тушиши ҳолати кузатилади. 


354 
Болаларда 
кузатиладиган 
туғма 
захм 
белгиларининг 
ривожланиш даражаси бемор оналарнинг қачон захм касаллигини 
юқтирганликларига боғлиқ бўлади. Бемор онада кечаётган захм 
жараёнини дастлабки 3 йили ҳомила учун жуда хавфли 
ҳисобланади, бироқ, касаллик юққандан 5-10 йил ўтгандан кейин 
туғилган болаларда ҳам туғма захм белгилари кузатилиши 
мумкин. Кўпчилик ҳолларда касалликдан 10 ва ундан кўпроқ 
йиллар ўтгандан сўнг ҳомиладор бўлган бемор аёллардан туғилган 
болаларда туғма захм белгилари кузатилмайди, аммо уларда бир 
неча йиллардан сўнг (болалик ва ўсмирлик даври, етуклик ёши) 
касаллик белгилари намоён бўлиши мумкин. 
Туғма захмнинг кечиши бемор аёл захмнинг қайси даврида 
ҳомиладор бўлганлигига боғлиқ, захмнинг бирламчи ва иккиламчи 
даврларида ҳомиладорликни ўтказган аёлларнинг аксариятидан 
туғилган болаларда туғма захм белгилари кузатилади. Айниқса, 
иккиламчи янги захмга дучор бўлган ҳомиладор аёллардан 
туғилган болаларнинг барчасида туғма захм белгилари намоён 
бўлади. Захмнинг учламчи даврида ҳомиладор бўлган аёллардан 
туғилган болаларда туғма захм белгилари кузатилмаслиги мумкин, 
чунки рангсиз трепонемалар сонининг кескин камайиб кетиши, 
она организмининг қаршилик кўрсатиш қобилияти кучайиши 
ҳомилани захм инфекцияси ҳужумидан сақлаб колиши мумкин ёки 
бундай болаларда кеч туғма захм белгилари ривожланади. 
Захм касаллиги билан хасталанган бемор ҳомиладор аёлларда 
ҳомиладорликнинг кечиши турли натижалар билан якун топади. 
Бундай ҳолатларда бола ташлаш, муддатидан олдин касал бола 
туғиш, ой-куни тўлган касал бола туғиш ёки соғлом бола туғишлар 
кузатилади. Ҳомиладорлик даврида ва унгача яхши даволанган 
аёллардан соғлом болалар туғилади.
Касалликларнинг 1975 йилда қайта кўриб чиқилган ҳалқаро 
таснифига биноан туғма захмнинг қуйидаги клиник турлари 
тафовут этилади: 1. Эрта туғма захм (гўдаклик даврининг 2 
ёшигача кузатиладиган барча кўринишларини ўз ичига олади): а) 
белгилари намоён бўладиган эрта туғма захм; б) белгисиз 
кечадиган эрта туғма захм. 2. Кеч туғма захм (2 ёшдан сўнг 
кузатиладиган туғма захмнинг барча кўринишлари): а) белгили кеч 
туғма захм; б) яширин кеч туғма захм.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling