Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Яширин захм 
Захм касаллиги белгисиз (симптомсиз) кўринишда кечиши 
яширин захм, деб аталади. Бундай ҳолатларда захм касаллигининг 
белгилари тери ва шиллиқ қаватларда, шунингдек, ички аъзолар ва 
асаб системасида кузатилмайди, бироқ беморда захмга хос бўлган 
серологик жараёнлар натижалари мусбат кўринишларда бўлади. 
Демак, клиник белгилари намоён бўлмай серологик жараёнларнинг 
мусбатлиги ҳолатига асосланиб яширин захм ташхиси қўйилади. 
Яширин захмнинг учраши ҳолатининг ошиб боришига 
жойларда қўйиладиган серологик жараёнлар сифатининг яхши 


346 
эмаслиги ҳолати, рангсиз спирохеталарга етарли даражада 
ўлдирувчан таъсир этмайдиган дори воситаларининг кенг кўламда 
қўлланилиши, захм тўғрисида етарли маълумотларга эга бўлмаган 
беморлар орасида ўз-ўзини даволашга (касалликни яшириш мақ-
садида) уринишнинг авж олиши, номутасадди тиббиёт ходимлари 
томонидан захм касаллигини даволашга уриниш, сифатсиз даволаш 
ва шунга ўхшаш захм жараёнининг яширин кечишига олиб келувчи 
бошқа омиллар сабаб бўлади. 
Яширин захмнинг белгисиз ўтиш муддати бир неча ойдан бир 
неча йилгача чўзилади. Шунингдек, захм белгилари дастлаб юзага 
чиқиб, маълум муддатдан сўнг йўқолиши мумкин. Шунинг учун 
бирламчи ва иккиламчи яширин захм фарқланади. Бирламчи яширин 
захм, деганда рангпар трепонемалар тушгандан сўнг захмнинг ҳеч 
кандай белгилари кўринмасдан, фақатгина серологик реакциялар-
нинг мусбат натижалари асосида диагноз қўйилган яширин захмни 
тушуниш лозим. Захм белгиларидан баъзилари дастлаб юзага чиқиб, 
маълум муддат ичида йўқолиб кетгандан сўнг аниқланган яширин 
захм иккиламчи яширин захм, деб аталади. Касалликларнинг 
Ҳалқаро таснифига биноан, яширин захм эрта ва кеч яширин 
захмларга бўлинади. Шунингдек, аниқланмаган яширин захм 
фарқланади. Эрта яширин захм касаллик юққанидан то 2 йилгача 
бўлган даврни (бу тахминан бирламчи серопозитив захмнинг 
кечишидан то иккиламчи қайталама захм ва унинг кечишигача 
бўлган даврни) ўз ичига олади. Бу давр ўрта ҳисобда касаллик 
юққандан сўнг икки йилгача бўлган муддатни ташкил этади. Агарда 
бу муддат 2 йилдан ортиқ вақт давомига тўғри келса, у ҳолда 
яширин захмнинг кечишини кеч яширин, деб баҳоланади. 
Эрта яширин захмни аниқлашда қуйидаги маълумотлар 
асқотади: а) касаллик тарихини чуқур ўрганиш, жумладан, охирги 
бир-икки йил ичида жинсий аъзолар соҳасида яра-чақалар пайдо 
бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш. Шунингдек, терида ҳар хил 
тошмалар пайдо бўлганлигини сўраб билиш. «Грипп», «қулоқ-томоқ 
оғриғи» ва шунга ўхшаш асл табиати аниқланмаган касалликларга 
қарши антибиотиклар қўлланилганлигини сўраб билиш ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. Теридаги бемор эслаган яра-чақалар ва тошмалар, 
сочнинг тўкилиши, турли-туман ноаниқ касалликлар захм 
белгиларидан бўлиши мумкин. Антибиотиклар эса бу белгиларнинг 
тез кунда йўқолиб кетишига олиб келади, яъни манифест захмнинг 


347 
яширин захмга ўтишига сабаб бўлади. Бундай маълумотларни 
йиғиш яширин захм диагностикасини енгиллаштиради; б) 
беморнинг жинсий шеригини текширувдан ўтказиш. Кўпчилик 
ҳолларда эрта яширин захм тахмин қилинаётган беморларнинг 
жинсий шериклари текширувдан ўтказилганда, уларда манифест 
(симптомли) захмнинг эрта белгилари аниқланади. Бу далил 
текширилаётган беморга эрта яширин захм, деб ташхис қўйишга 
ёрдам беради; в) захм белгиларининг қолдиқларини аниқлаш. 
Маълумки, бирламчи захм белгилари йўқола бориши жараёнида 
қаттиқ яра ўрнида чандиқ ёки терининг қаттиқлашганлиги ҳолатини 
аниқлаш мумкин. Шунингдек, катталашган лимфа тугунларидан 
баъзилари кичрайиб улгурмаган бўлиши эҳтимол кузатилади. Ана 
шу чандиқ ва пайпасланаётган лимфа тугунларини захмнинг қолдиқ 
белгилари, деб тахмин қилиш ва шу далилга асосланиб тегишли 
текширувлар ўтказиш ташхиснинг қўйилишини осонлаштиради; г) 
реагинлар миқдорини аниқлаш. Маълумки, яширин захмнинг эрта 
даврида қондаги спирохеталар миқдори юқори бўлади. Бу ҳол 
антитаначалар (реагинлар) миқдорининг максимал даражага 
чиқишига олиб келади. Демак, беморлар қонидаги реагинлар 
(тўқима антитаначалари) миқдорини аниқлаш (улар миқдори 1:120, 
1:160,. 1:320 ни ташкил этади) яширин захмнинг қайси даврда 
эканлигини билишга ёрдам беради; д) трепонемалар реакциясини 
аниқлаш. Маълумки, захм билан хасталанган беморларни даволаш 
бошланган вақтда уларнинг ҳарорати кўтарилиб, суяк ва бўғимлар 
қақшайди. Баъзан безгак тутиб, кўнгил айнийди, қайт қилиши 
мумкин. Шунингдек, уларнинг терисида тошмалар (доғлар) пайдо 
бўлиши мумкин. Герксгеймер – Лукашевич –Яриш жараёни, деб 
аталувчи бу ҳолат яширин захмнинг эрта давридан далолат беради. 
Агар трепонемалар реакцияси терида оз миқдорда бўлса-да 
тошмалар (доғлар) пайдо бўлишига олиб келса, бундай беморларга 
эрта яширин захм, деб диагноз қўйилмайди. Чунки бу ҳол умуман 
яширин захм ҳисобланмайди. Тери ва шиллиқ қаватларда пайдо 
бўлган тошмалар манифестли (симптомли) захмдан дарак беради. 
Аниқроғи, бу доғлар иккиламчи захм белгилари бўлиб ҳисобланади; 
е) эрта яширин захмда Вассерман жараёни ва иммунологик 
ёғдуланиш жараёнлари (ИЁЖ) ўта мусбат (4+) натижалар беради. 
Бироқ ТҲЧЖ (трепонемалар ҳаракатини чеклаш реакцияси) барча 
беморларда ижобий натижалар беравермайди, яъни трепонемалар 


348 
ҳаракатини чеклаш даражаси 40-70% гача мусбат бўлиши мумкин 
ёки манфий натижалар беради; ё) яширин захм даврини даволаш 
жараёнида аниқлаш. Яширин захмда қондаги реагинлар миқдори 
даволаш курсининг охиридаёқ кескин пасайиб кетади. Даволаш 
курси тугамасдан ИЁЖ бутунлай манфий натижалар беради. Бундай 
ҳолат захм жараёни ҳали ёш эканлигидан (бирламчи ёки иккиламчи 
давр), яъни эрта яширин захмдан дарак беради; ж) эрта яширин 
захмда орқа мия суюқлигини (ликвор) текшириш мусбат натижалар 
бермайди. Борди-ю орқа мия суюқлигида маълум бир ўзгаришлар 
аниқланса, бу ўзгаришлар захмга қарши даволаш жараёнида қисқа 
муддат ичида йўқолади. Юқорида санаб ўтилган маълумотларни 
йиғиш ва аниқлаш эрта яширин захм жараёни қайси муддатда 
кечаётганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу эса тегишли даво 
чораларини қўллашга ва аниқ клиник-серологик назорат олиб 
боришга ёрдам беради. 
Кеч яширин захм касаллиги билан хасталанган беморлар 
кўпинча тасодифан ҳолатларда аниқланади. Бундай беморлар 
шифохоналарда даволанаётган беморларни, профилактик тиббий 
кўрикдан ўтаётган шахсларни, ишга жойлашиш вақтида, ҳарбий 
хизматга чақириш вақтида тиббий кўриклардан ўтиш вақтида ва 
донорлик қонини топшириш пайтларида улар қонини захмга 
текшириш вақтида аниқланади. Кеч яширин захм ташхисининг 
қўйилишида қуйидаги маълумотларга асосланади: а) касаллик 
тарихининг ўзига хос хусусиятлари. Бундай беморлар захмга қачон 
чалинганликларини билмайдилар, ҳатто касаллик муддатини тахмин 
қила олмасликлари мумкин. Шу сабабли бундай беморлар захмга 
дучор 
бўлмаганликларини 
исботлашга 
ҳаракат 
қиладилар. 
Дарҳақиқат, мазкур беморларда захм белгилари кузатилмайди. 
Камдан-кам ҳолларда бемор захм дардига 3-4 йил аввал мубтало 
бўлганлигини, аммо бу тахминий фикр эканлигини билдиради. 
Чунки ўша пайтларда терида кузатилган яра-чақалар ёки доғлар 
ҳақиқатан ҳам захмга тегишли бўлганлигини исботлаш жуда 
мушкул бўлади; б) кеч яширин захмда Вассерман жараёнини қўйиш 
йўли билан аниқланадиган реагинлар миқдори (Боас бўйича) кам 
бўлади (1:5, 1:10, 1:20 гача тенг). Бу далил қондаги спирохеталар 
миқдорининг камлигидан далолат беради. ИЁЖ ва ТҲЧЖ 
натижалари барча беморларда ўта мусбат бўлади; в) трепонемалар 
реакцияси 
кузатилмайди. 
Бу 
ҳол 
қондаги 
трепонемалар 


349 
миқдорининг жуда камлигидан, яъни ҳақиқатан ҳам кеч яширин 
захм жараёни кечаётганлигидан гувоҳлик беради; г) орқа мия 
суюқлигида маълум ўзгаришлар кузатилади, жумладан, кеч захм 
менингити белгилари намоён бўлади. 
Кеч яширин захм диагнозини қўйиш мураккаб ва масъулиятли 
вазифа бўлиб, ТҲЧЖ ва ИЁЖ ларнинг мусбат натижаларини ино-
батга олмасдан туриб бундай ташхисни қўйиш хато ҳисобланади. 
Кеч яширин захм ташхиси тахмин қилинган беморлар бошқа му-
тахассислар (терапевт, невропатолог, окулист, оториноларинголог, 
рентгенолог ва бошқалар) текширувларидан албатта ўтишлари 
лозим. Мазкур мутахассислар томонидан захмга алоқадор у ёки бу 
ўзгаришлар борлигини аниқланиши яширин захм диагнозининг 
ўзгаришига олиб келади. Бундай беморларда аниқланган захм 
белгиларининг турига қараб (асаб захми ёки ички аъзолар захми) 
манифест захми ташхиси қўйилади. 
Кеч яширин захм ташхиси беморларда даволаш жараёнида 
тасдиқланиши лозим. Гап шундаки, классик серологик жараёнлар 
даволаш курсларининг охиридагина манфий натижалар беради, 
баъзан 
даволаш 
курсининг 
тугаганига 
қарамасдан 
КСР 
мусбатлигича қолиши мумкин. Кеч яширин захм, деб ташхис 
қўйилган беморларнинг жинсий шерикларида ҳам одатда захмнинг 
кеч яширин тури аниқланади. Жинсий шерикларнинг маълум 
қисмида эса захмнинг белгилари умуман топилмайди. Бундай 
шахслар соғлом ҳисобланиб, уларга огоҳлантирувчи даво чоралари 
ўтказилмайди. Шуни таъкидлаш лозимки, кеч яширин захмига 
қарши даво чораларини ўтказиш аниқланган серомусбат 
реакцияларни манфийлаштиришга қаратилган эмас. Бундай 
беморларни даволашда мутахасислар ички аъзолар захми ва асаб 
системаси захми ривожланишининг олдини олишни ўз олдиларига 
мақсад қилиб қўядилар. 
Агар на шифокор ва на бемор захм касаллигини кимдан, қачон, 
қандай шароитларда юққанлигини билмасалар, яъни аниқлай 
олмасалар, ундай ҳолларда захмга аниқланмаган яширин захм 
ташхиси қўйилади. Бундай ташхис илгари захмнинг тури 
аниқланмасдан туриб даволаш бошланган беморларга ҳам қўйилади. 
Чунки сифатсиз даво натижасида захм белгилари йўқолади, бироқ 
организмда спирохеталар қолганлиги туфайли серологик реакциялар 
мусбат натижалар беради. Бундай ҳолларда спирохеталар қачон, 


350 
кимдан ва қандай шароитда юққанлигини аниқлаш имкони 
бўлмайди. Шу сабабли ҳам аниқланмаган яширин захм бошқача 
қилиб айтганда кўринмас захм ҳам деб аталади. Аниқланмаган 
яширин захм ташхиси қўйиш жуда масъулиятли вазифадир. Бундай 
ташхисни қўйишдан аввал серологик жараёнлар сохта мусбат 
натижалар бериши мумкинлигини ҳам доим ёдда тутиш лозим. КСР 
жумладан, Вассерман жараёни натижаларининг захмга алоқадор 
эмаслигини аниқлаш мақсадида ТҲЧЖ (трепонемалар ҳаракатини 
чеклаш реакцияси) қўлланилади. Агар текширилаётган шахсда КСР 
билан бир қаторда ТҲЧЖ ва ИЁЖ жараёнлари мусбат натижалар 
берса, у ҳолда мазкур жараёнлар натижаларини захмга алоқадор, деб 
ҳисоблаш лозим, яъни бундай шахсларга яширин захм ташхиси 
қўйилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling