Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Захмнинг иккиламчи даври Захмнинг иккиламчи даври белгилари намоён бўлгунга қадар 7- 10 кун олдин продормал (касаллик олди белгилари) ҳолати кузати- лади. Продормал ҳолат белгилари беморларда умумий ҳолсизлик, ланжлик, бош оғриши, суяк ва мушаклардаги кечқурунлари куза- тиладиган оғриқлар ва тана ҳароратининг кўтарилиши кўринишида намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, касалликнинг кечиши худди грипп касаллигининг бошланиши кўринишида бўлади. Касал- 337 ликни продормал кечиши ҳолати асосан касалликни қўзғатувчиси рангсиз трепонемаларнинг беморлар қонида кўпайиб тарқалган вақтига тўғри келади. Продормал ҳолат тугагандан кейин эса иккиламчи захм тери ва шиллиқ қаватларда турли кўринишдаги тошмаларнинг тошиши билан бошланади. Иккиламчи захм даврининг бундай кўринишлардаги бошланиш ҳолати бемор организмининг касалликка нисбатан умумий жавоб реакцияси натижаси бўлиб ҳисобланади. Захмнинг бу даврида иккиламчи янги, иккиламчи яширин ва иккиламчи қайталама каби босқичлар тафовут қилинади. Иккиламчи захм даври касаллик юққандан сўнг 2,5-3 ойлар ўтгандан кейин бошланади, агарда беморлар ўз вақтида даволанмасалар у ҳолда ушбу давр ўртача 2-3 йиллар давом этади. Иккиламчи захм даврининг кечиши кўпинча доғли (розеола), тугунчали, баъзан эса пуфакча ва йирингчали тошмалар кўриниш- ларида бўлади. Касалликнинг кечишида захм каллиги (алопецияси) ва захм пигментли тошмалари (лейкодерма) ҳам кузатилиши мумкин. Касалликнинг ушбу давридаги кечиши ҳолати нафақат тери ва шиллиқ қаватларда захмга хос бўлган тошмаларнинг пайдо бўлиши, балки ички аъзолар, суяк-таянч ва асаб тизими фаолиятининг шикастланиши кўринишида намоён бўлади. Иккиламчи захм даври янги босқичининг кечиши давомида кузатиладиган тошмалар майда ҳажмли, кўп миқдорда бўлиб, тарқоқ ҳолда, бетартиб жойлашган бўлади, улар думалоқ овал шаклли, тўқ қизил ёки қизил рангли бўлиб, бир-бирлари билан қўшилмаган кўринишларда бўлади. Тошмаларнинг тошиши нохуш белгиларсиз кечиб, беморлар даволанмасалар ҳам улар ўз-ўзидан изсиз йўқолиб кетади. Иккиламчи янги захмнинг кечиши давомида қаттиқ яра ва унинг асоратлари ҳамда кўринарли даражада бўлган склероаденит ҳолатини кузатиш мумкин бўлади. Эрозияланган иккиламчи захм тошмалари сатҳларидан кўп миқдорда касаллик қўзғатувчиси рангсиз трепонемалар топилади, шунинг учун ҳам бундай беморлар атрофдагилар учун эпидемиологик нуқтаи назардан хавфли ҳисобланадилар. Иккиламчи янги захмнинг кечиши даврида классик серологик жараёнлар (Вассерман жараёни ва унинг модифика- циялари) 100% гача, иккиламчи қайталама захмда эса 96-98% гача мусбат натижалар беради. Реагинлар миқдори эса иккиламчи янги захмда жуда юқори (1:160, 1:320), иккиламчи қайталама захмда эса паст (1:30, 1:60) кўрсаткичларда бўлади. Махсус серологик жараён- 338 лардан иммунологик ёғдуланиш жараёни (РИФ)) иккиламчи захм даврининг барча кўринишларидаги кечишларида, беморларнинг бар- часида 100 %гача мусбат кўрсаткичларда бўлади. Трепонемаларни ҳаракатсизлантиришга асосланган жараёнлар (РИБТ) эса иккиламчи янги захмнинг кечишида 40-60 %гача, қайталама захмнинг кечи- шида эса 70-90 %гача ҳолларда мусбат кўрсаткичларда бўлади. Захмнинг ушбу даври қайталама босқичида 50% гача бўлган ҳолатларда орқа мия суюқлигида патологик ўзгаришлар қайд этилади, лекин бундай ўзгаришлар клиник нуқтаи назардан яққол намоён бўлмайди. Иккиламчи қайталама захмда тошмалар сони кам, ҳажми катта, ранги эса нисбатан оч рангларда, гуруҳланишга мойил бўлиб, асосан чов соҳаларида, жинсий аъзолар ва оғиз шиллиқ қаватларида ассимметрик кўринишларда жойлашади. Агарда иккиламчи янги захмнинг кечишида асосан розеолали тошмалар кузатилса, иккиламчи қайталама захмда эса асосан мономорф кўринишида тугунчали тошмалар кузатилади. Иккиламчи янги захмнинг кечишида кузатиладиган доғли тошмалар, думалоқ ёки овал шаклларида, чегараланган, пушти қизил рангли бўлиб, улар бир-бири билан қўшилмаган, тери сатҳидан бўртиб чиқмайдиган кўринишларда бўлади, розеолалар бармоқ билан босиб кўрилганда йўқолиб, яна қайтадан пайдо бўлиш хусусиятига эга бўлади. Баъзан эса розеолали тошмалар ўзаро қўшилишиб (roseola confluens) ёки тери сатҳидан сезилар-сезилмас шаклда кўтарилиб туриши (гоsео1а е1еvаtа) ҳам мумкин. Одатда доғли тошмалар сатҳи қипиқланмайди ва нохуш белгиларсиз кечади. Орадан тахминан 3-4 ҳафта вақт ўтгач розеолали тошмалар (агар беморлар даволанмасалар ҳам) ўз-ўзидан изсиз йўқолиб кетади. Розеолали захм тошмаларини аллергик дерматит касаллиги (токсикодермиялар) тошмалари бўлган токсик розеолалардан, Жибернинг пушти ранг темираткасида кузатиладиган розеолали тошмалардан ҳамда тошмали ва қорин тифи касаллиги тошмаларидан фарқлай билиш лозим. Токсик розеолалар сифатсиз овқат маҳсулотларини истеъмол қилинишидан сўнг бошланиб, ўткир кечади, улар тўқ қизил рангли, бир-бири билан қўшилишга мойил бўлади, жараён қичишиш, ачишиш ва безовталаниш каби салбий шикоятлар билан кечади. Касаллик тўғрисида йиғилган анамнестик маълумотлар ва серологик текширув натижалари 339 касаллика тўғри ташхис қўйиш имконини беради. Жибернинг пушти ранг темиратки касаллигида кузатиладиган розеолали тошмалар пушти-қизил ранг кўринишида бўлиб, улар сатҳи марказий қисмидан қипиқланиб туради, жараён қичишиш каби салбий ҳолатлар билан кечади, тошмаларни ўзига хос кўринишларда бўкса соҳаларида жойлашиши, ҳамда катта ҳажмда бўлган она плакчали ўчоқларнинг бўлиши ушбу касаллик белгиларини захм касаллигидан таққослаш имконини беради. Тошмали ва қорин тифи касалликларида кузатиладиган розеолали тошмалар сони кам миқдорда бўлиши, касалликни оғир ва кўринарли даража билан кечиши ушбу касалликни захм касаллигидан фарқлай олиш имконини беради. Тугунчали захм тошмалари асосан иккиламчи захм даврининг қайталама босқичининг кечишида кузатилади. Тошма элементлари думалоқ овал шаклларида, аниқ чегарали кўринишларда бўлиб, пушти қизил, тўқ қизил рангларда бўлади. Касаллик тузалиб борган сайин тугунчали тошмалар сатҳи четларидан айлана ёқа кўринишида (Биетт ёқачаси) қипиқлана бошлайди. Тошмалар тўмтоқ найча (зонд) билан босиб кўрилганда оғриқни сезиш ҳолати кузатилади (Ядассон белгиси). Катталиги жиҳатидан тугунчали захм тошмалари милиар (супурги уруғи дони катталигида), лентикуляр (тўғноғич боши ёки нўхат катталигида), нуммуляр (тангасимон) ва плакчали (бурдасимон кўринишларда) бўлиши мумкин. Ишқаланишга, босимга мойил бўлган соҳаларда (оғиз шиллиқ қаватлари, жинсий аъзолар) жойлашган тугунчали захм тошмалари юзалари шилинишга мойил бўлиб ҳўлланиб туради, бундай тугунчали тошмалар сувчираган (эрозияланган) захм тугунчали тошмалари, деб аталади. Жинсий аъзолар ва анал соҳаларда жойлашган тугунчали захм тошмалари ишқаланиш ва босим таъсирида кенгайиб, ўсиб кетиши мумкин, тошмаларнинг бундай кўринишдаги кечиши кенг кондиломалар, деб аталади. Сувчираган ҳамда кенг кондиломали захм тошмалари юзаси кўп миқдорда касалликни қўзғатувчиси рангсиз трепонемаларнинг тутганлиги учун бундай беморлар атрофдагилар учун ҳамда эпедимиологик нуқтаи назардан юқумли бўлиб ҳисобланадилар. Захм тугунчали тошмаларини қичимали темиратки, қизил ясси темиратки касаллиги тошмалари билан таққослай билиш зарур. Тугунчали тошма элементларини атрофга катталишиши, бир-бири 340 билан қўшилишга мойил бўлиши, учлик белгиларининг кузатилиши (стеарин доғи, терминал парда, майда нуқтали қонталашиш), тошмалар сатҳининг марказий қисмини қипиқланиши ва касалликни қичишиш билан кечиши ҳолатининг кузатилиши қичимали темиратки касаллигини захм касаллигидан ажрата олишга имкон беради. Тугунчали тошмаларни полигонал ясси шаклларда бўлиши, уларга хос бўлган ялтироқлик хусусияти, марказий қисмларида киндиксимон чуқурчаларнинг бўлиши, атрофга кенгайиб плакчаларни ҳосил қилиши ва кучли даражадаги қичишиш билан кечиши қизил ясси темиратки касаллигига хос бўлиб, уларнинг бу хусусиятлари касалликни захм касаллигидан ажрата олиш имконини беради.Тугучали захм тошмаларининг қўл ва оёқ кафти соҳаларида жойлашиши ўзига хос кўринишларда намоён бўлади. Ушбу соҳаларда жойлашган тошмалар тери сатҳидан кўтарилиб турмайди, уларнинг ранги кўкимтир-қизил рангларда бўлиб, сатҳларида қаттиқ шохсимон қипиқлар тўпланиб туради, тошмалар пайпаслаб кўрилганда улар қаттиқ консистенция кўринишларида бўлади. Иккиламчи захм даврининг кечишида йирингчали тошмалар жуда кам учрайди. Улар асосан жисмоний жиҳатдан кучсиз бўлган беморларда, сурункали касалликлар ёки алькоголизм билан хасталанган беморларда қайд этилади. Айрим ҳолатларда йирингли захм тошмалари бошқа захм тошмалари билан биргаликда ёки кетма-кетликда намоён бўлиши мумкин. Йирингчали захмнинг захм импетигоси, ҳуснбузарсимон захм, чечаксимон захм, захм кўз яраси ва захм рупияси каби клиник турлари тафовут этилади. Захм импетигоси тугунча устида йирингчали қобиғ кўринишида намоён бўлади. Бундай тошмалар атрофга тарқалишга, кенгайишга ва бир- бири билан қўшилишга мойил бўлмайди ҳамда салбий шикоятларсиз кечади. Ҳуснбузарсимон захм белгилари худди оддий ҳуснбузар касаллигини эслатади, лекин улар таркибида себорея белгилари, яъни комедонларнинг бўлмаслиги ҳамда тошмаларнинг себореяга хос бўлмаган тери соҳаларида жойлашиши қайд этилади. Чечаксимон йирингли захм тошмалари нўхат катталигидаги бўлиб, улар маркази тезда қобиғ билан қопланиб, чўккан кўриниш ҳолатида бўлади, тошмалар атрофи эса кўкиш-қизил рангли инфильтрал- ланган ҳошия билан ўралган бўлади. Бундай ҳолат чечак касаллиги белгиларига ўхшаш кўринишда бўлади, лекин чечаксимон йирингли захм тошмалари сони унча кўп бўлмайди ва уларнинг кечиши 341 тахминан 5-7 ҳафталаргача давом этади. Чечак касаллигини ўткир, оғир кечиши, тошмаларнинг кўп миқдорда бўлиши ва улар атрофида қизил инфильтралланган ҳошияларнинг бўлмаслиги уларни чечаксимон захм касаллиги тошмаларидан ажратиш имконини беради. Захм кўз ярасининг сони 1 ёки 2 та бўлиб, асосан болдир, тана, бошнинг сочли қисми соҳаларида кузатилади. Касаллик белгилари чуқур йиринг кўринишида бўлиб, сатҳи катта миқдордаги кулранг қобиғлар билан қопланади, уни остида эса кейинчалик силлиқ чандиқ ҳосил қиладиган яра ётади. Захм кўз яраси атрофи қизил мис рангли қаттиқ инфилтралланган ҳошия билан ўралган бўлади. Захм кўз яраси асосан болдир соҳасининг олд қисмида жойлашади. Тошмалар атрофида қизил инфильтралланган ҳошия- ларнинг бўлмаслиги ва серологик жараёнларнинг манфийлиги, заҳм кўз ярасини вульгар эктима касаллигидан тафовут этиш имконини беради. Захм рупияси йирингли тошма элементи қаватма-қават, конуссимон қобиғлар ҳосил қилиши тарзида намоён бўлиб, атрофга катталашишга ва катта яра ҳосил қилишга мойил бўлади. Захм кўз яраси, рупияли захм йирингли тошмаларининг пайдо бўлиши захм касаллигининг оғир кечишидан далолат беради. Иккиламчи захм даврининг кечишида тошмалар нафақат тери соҳаларида, балки шиллиқ қаватларда ҳам кузатилади. Иккиламчи захм тошмалари асосан оғиз шиллиқ қаватида, томоқ, ҳалқум, лабларда, катта ва кичик уятли лаблар соҳаларида жойлашади. Шиллиқ қаватларда кузатиладиган захм тошмалари доғли, тугунчали ҳамда йирингли кўринишларда намоён бўлади. Доғли ёки розеолали захм тошмаларини шиллиқ қаватларда аниқлаш кўпинча қийинлик туғдиради, лекин уларни бодомча бези ҳамда юмшоқ танглай соҳаларида жойлашиши аниқ чегарали ва кўкимтир-қизил кўринишларда бўлиб, ҳеч қандай салбий шикоятларсиз кечади. Тошмаларнинг бундай кўринишда кечиши захмнинг катарал ангинаси, деб аталади ва у стрептококкли катарал ангина билан таққосланади. Тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий аҳволнинг ўзгариши, томоқ соҳасида оғриқ, ачишиш ва тарқоқ кўринишдаги яллиғланиш ҳолатининг кузатилмаслиги захм ангинасини стрептококли ангинадан фарқлаш имконини беради. Захм тугунчали тошмалари тўғноғич боши катталигида шиллиқ қаватларда кузатилади. Тугунчали тошмалар асосан шиллиқ қаватларда думалоқ овал шаклларида бўлиб, чегарали аниқ тўқ қизил ранг 342 ҳошиялар билан ўралган бўлади. Улар асосан оғиз шиллиқ қаватида, бодомча безлари ва халқум соҳаларида жайлашади. Овоз бойлам- лари соҳаларида тугунчали захм тошмаларининг жойлашиши натижасида беморларда овознинг бўғилиб қолиши, ҳатто бутунлай йўқолиши ҳолати кузатилиши мумкин. Шиллиқ қаватлардаги тугунчали захм тошмалари асосан салбий шикоятларсиз кечади, лекин айрим вақтларда уларнинг юзалари ишқаланиш, тилиниш натижасида эрозияланади ва иккиламчи инфекцияларнинг қўши- лишига сабабчи бўлади, натижада оғриқ ҳолати юзага келиши мумкин, бундай тошмалар оқиш кўринишларда бўлиб, атрофи тўқ қизил ҳошиялар билан ўралган бўлади. Иккиламчи тугунчали захм тошмаларини тугунчали ангина, Венсен ангинаси, бўғма касаллик- лари билан таққосланади. Ушбу касалликларнинг барчаси учун касалликларни ўткир ва оғир кўринишларда, клиник белгиларининг кўринарли даражада намоён бўлиши ва уларда серологик текширувлар натижаларининг манфий кўринишларда бўлиши захм касаллигидан фарқлаш имконини беради. Иккиламчи захм даврининг кечишида захм каллиги (захм алопецияси) ҳолати ҳам кузатилиши мумкин, у майда ўчоқли, тарқоқ ва аралаш кўринишларда намойн бўлади. Касаллик белгилари бошнинг сочли соҳаларида 1-2 тийинлик ўчоқлар тарзида намоён бўлиб, мазкур соҳаларда яллиғланиш белгиларисиз соч толаларининг худди қундузни куя еган кўринишида тўкилиши ҳолати кузатилади. Худди шундай ҳолат қош ва киприклар томонидан кузатилиши мумкин, киприкларнинг тўкилиши нарвонсимон кўринишида (Пинкус белгиси), қошларнинг тўкилиши эса майда ўчоқли кўринишларда (Фурньенинг омнибус сифилиди) бўлиб, улар диагностик нуқтаи назардан диққатга сазовор ҳисобланади. Умуман олганда захм алопецияси иккиламчи захм даврининг иккиламчи қайталама босқичи кечишида кўпроқ қайд этилади ва тўкилган сочли ўчоқлар ўрни бир неча ойлар мобайнида қайтадан янги соч толалари билан қопланади. Иккиламчи захм касаллиги кечиши учун яна битта клиник белги захм лейкодермаси хос бўлиб, бу белги асосан иккиламчи қайталама захмда қайд этилади. Захм лейкодермаси аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ учрайди. Касаллик белгилари асосан бўйин, энса, кўкрак ва қўлтиқ соҳаларида оқимтир доғлар кўринишида намоён бўлади. Доғлар чегараланган, айлана шаклларида бўлиб, ҳар хил 343 катталикда бўлади. Беморлар терисининг орқа бўйин соҳасида кузатиладиган захм лейкодермаси худди бўйинга тақилган мар- жонни эслатадиган кўринишда намоён бўлганлиги учун уларни «Венера маржонлари» деб аталади. Захм лейкодермаси ўчоқлари бир неча ойлардан кейин, жуда секинлик билан изсиз йўқолиб кетади. Захм лейкодермасининг сабаби нейродистрофик жараёнларда кузатиладиган орқа мия суюқлигидаги ўзгаришлар натижаси, деб қаралади. Шундай қилиб, иккиламчи захм касаллиги ўзига хос бўлган клиник белгиларнинг турли-туман кўринишлари билан намоён бўлади. Касалликнинг кечиши нафақат тери ва шиллиқ қаватларда тошмаларнинг тошиши, балки ички аъзолар, суяк-таянч, юрак-қон томир, эндокрин ва асаб тизимлари фаолиятларини бузилиши каби ўзгаришлар билан кечади. Беморларда вақти-вақти билан умумий аҳволларининг ўзгариши, иштаҳа, кайфиятнинг бузилиши, суяк ва бўғинларда кечқурунлари кузатиладиган оғриқлар, бош оғриши каби ўзгаришлар кузатилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling