Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Қиймат  қонуни товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш унинг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Қиймат 
қонуни товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш унинг 
қиймати асосида амалга ошишини, қийматнинг ўзи эса 
ижтимоий зарурий меҳнат сарфлари орқали ўлчанишини 
ифодалайди. 
Қиймат қонуни индивидуал меҳнат сарфи ижтимоий зарур 
меҳнат сарфидан камроқ бўлган ишлаб чиқарувчиларни 
рағбатлантиради. Бу билан ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнат 
унумдорлигини оширишга ундайди. Акс ҳолда улар бозордан 
сиқиб чиқарилишлари ёки хонавайрон бўлишлари мумкин. 
Қиймат 
қонуни 
товар 
ишлаб 
чиқарувчиларни 
табақалаштиради, меҳнат ва моддий сарфларни камайтиришни 
рағбатлантиради ва меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳалари 
бўйича тақсимланишини тартибга солиб туради. Масалан, энг 
юксак меҳнат унумдорлигига эришган ишлаб чиқарувчилар 
ўз товарларини ижтимоий зарур сарфларидан камроқ 
сарфлашга эришиб бозор нархларида сотишлари ва юқори 
фойда олишлари мумкин. Лекин улар иш фаолиятининг 
муваффақияти кафолатланган деб бўлмайди. Чунки улар 
ишлаб чиқаришга фан-техника янгиликларини, самарали 
ишлаб чиқариш усулларини ўз вақтида қўллаб турмасалар, 
маълум вақтдан сўнг ўз устунликларидан ажралиб қолишлари 
мумкин.
Қиймат қонунининг тартибга солиб турувчи механизми 
рақобат кураши натижасида бозор нархларининг стихияли 
равишда тебраниб туришидан, уларнинг ижтимоий қийматдан 
фарқ қилиб туришидан иборат. Товар нархининг ижтимоий 
қийматидан четга чиқиш шарт-шароитлари қуйидагилардан 
иборат деб ҳисобланади: 
Талаб = таклиф бўлган ҳолда нарх = қиймат.
Талаб > таклиф бўлган ҳолда нарх > қиймат.
Талаб < таклиф бўлган ҳолда нарх < қиймат.


159
Шундай қилиб, товарлар нархининг улар қийматидан фарқ 
қилиши товар ишлаб чиқарувчиларнинг хоҳиши билан содир 
бўлмай, балки объектив қиймат қонунининг кучи таъсири 
остида бўлади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling