Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


яъни меҳнатнинг жадаллашиши тушунилади


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

яъни меҳнатнинг жадаллашиши тушунилади. Меҳнат 
интенсивлигининг ошиши муайян вақт давомида кўпроқ 
қиймат яратилишига имкон беради. Меҳнат интенсивлиги 
ошганда вақт бирлиги ичида яратилган товар миқдори ошиши 
мумкин. Лекин қиймат ҳам ошганлиги туфайли унинг бир 
бирлигига тўғри келадиган қиймат ўзгармай қолиши мумкин.


157
4.3. Қиймат тўғрисидаги турли назариялар эволюцияси
Товар қийматининг негизини аниқлаш доимий равишда 
тортишувлар ва мунозараларга сабаб бўлиб, бу борада 
қуйидаги икки асосий йўналиш мавжуд:
1) қийматнинг меҳнат назарияси;
2) қийматнинг нафлилик ёки кейинги қўшилган миқдор 
нафлилиги назарияси.
Қийматнинг меҳнат назарияси асосчилари Уильям 
Петти, Адам Смит, Давид Рикардолар ҳисобланади. У.Петти – 
қийматнинг меҳнат назариясининг дастлабки асосчиси бўлиб, 
у қийматнинг манбаи меҳнат ҳисобланишини, айнан меҳнат 
сарфи товар қиймати миқдорини белгилаб беришини кўрсатиб 
ўтган. Бироқ, У.Петти товарнинг истеъмол қиймати ва қиймати 
ўртасидаги фарқни аниқ кўра олмаган. У товарнинг қиймати 
фақат қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришга сарфланувчи 
меҳнат орқали яратилади, деб ҳисоблаган. А.Смит ўзининг 
«Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида 
тадқиқотлар» (1776) номли асарида товарнинг истеъмол ва 
алмашув қийматини фарқлаб берган. У товар қийматининг 
ягона манбаи бўлиб моддий ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай 
соҳасида сарфланган меҳнат ҳисобланади, деган хулосага 
келган. Шу билан бирга, товар қийматининг миқдорини ҳар 
қандай меҳнат эмас, балки жамият учун зарур бўлган ўртача 
меҳнат белгилаб беришини кўрсатиб ўтган.
Д.Рикардо қийматнинг ягона мезони бўлиб товар ишлаб 
чиқаришга сарфланган ҳамда иш вақти сарфлари орқали 
аниқланувчи меҳнат ҳисобланишини исботлаб берган. У 
товарнинг истеъмол қиймати ва қиймати ўртасидаги фарқни 
аниқ кўрсатиб, ҳар қандай ишлаб чиқаришда товарнинг қиймати 
сарфланган меҳнат орқали аниқланишини таъкидлаган. Демак, 
юқорида таъкидлаганимиздек, қийматнинг меҳнат назарияси 
тарафдорларининг фикрича, товарларни айирбошлаш уларнинг 
қиймати асосида амалга оширилади. Қийматнинг миқдори эса, 
товарларнинг ҳар бир бирлигини ишлаб чиқаришга ижтимоий 
зарурий меҳнат сарфлари билан, яъни ижтимоий зарурий 


158
иш вақти билан ўлчанади. Қийматнинг меҳнат назарияси 
тарафдорлари товар ишлаб чиқариш шароитида товар ишлаб 
чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни, ижтимоий меҳнатни 
тақсимлаш ва рағбатлантиришни тартибга солувчи объектив 
қиймат қонунининг мавжудлигини эътироф этадилар. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling