Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Товар икки хусусиятга эга: бир томондан, у кишиларнинг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Товар икки хусусиятга эга: бир томондан, у кишиларнинг 
бирор-бир нарсага бўлган эҳтиёжини қондира оладиган
иккинчи томондан эса, бошқа буюмларга айирбошлана 
оладиган, яъни олди-сотди жараёнидан ўта оладиган 
буюмдир. Бошқача айтганда, товар нафлиликка (истеъмол 
қийматига) ва қийматга эгадир. 
Буюмнинг истеъмолга яроқли эканлиги унинг кишилар 
учун нафли эканлиги, муайян наф келтириши орқали намоён 
бўлади. У шахсий истеъмол буюми ёки ишлаб чиқариш 
воситалари сифатида кишиларнинг бирон-бир нарсага 
бўлган эҳтиёжини қондиради. Демак, 
товарнинг нафлилиги 
деб унинг кишиларнинг бирон-бир нарсага бўлган 
эҳтиёжлаарини қондира олиш қобилиятига айтилади.
Нафлиликни аниқлашда ҳам турлича ёндашувлар мавжуд. 


152
Масалан, маржинализм мактаби асосчилари ҳам, уларнинг 
кейинги давомчилари ҳам товарлар нафлилигини аниқлашда 
алоҳида олинган индивиднинг хаёлидаги психологик ёндашув 
билан, яъни ҳеч ким билан алоқаси бўлмаган ўрмонда 
ёлғиз яшайдиган чолнинг ёки кимсасиз орольда бир ўзи 
қолиб кетган Робинзоннинг хаёли билан аниқлаш усулини 
қўллайдилар. Ҳолбуки, товар айирбошлаш жамият аъзолари 
ўртасида, гавжум бозор қатнашчилари ўртасида реал қайноқ 
ҳаёт жараёнида содир бўлади. Улар нафлиликнинг негизида 
объектив иқтисодий жараён борлигини, нафлилик табиат 
ашёси билан жонли меҳнатнинг бирикиши натижасида
тўғрироғи нафлилик аниқ меҳнат билан табиат ашёсининг 
хусусиятлари ўзгартирилиши натижасида вужудга келишини 
ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Товарлар нафлилигини тўғри 
тушунишда нафлиликнинг ижтимоийлигини тушуниш муҳим 
ҳисобланади. Табиатда мавжуд бўлган ёки инсон меҳнати 
билан яратилган маҳсулотнинг ҳаммасида нафлилик мавжуд 
бўлиши мумкин. Лекин товар сифатида ишлаб чиқарилган 
маҳсулот фақатгина ўзининг эмас, бошқаларнинг эҳтиёжини 
қондириш қобилиятига эга бўлиши керак. Чунки товар 
ўзи учун эмас, бошқаларга сотиш учун ишлаб чиқарилади. 
Шунинг учун товар айирбошлаш (олди-сотди) ривожланиши 
билан товардаги нафлилик ҳам ижтимоий тус олади, яъни 
у оддий нафлилик тушунчасидан “ижтимоий нафлилик” 
тушунчасига айланади. Албатта, табиатда мавжуд бўлган 
ёки инсон меҳнати билан яратилган ҳар қандай товар ҳам 
нафлиликка эга бўлавермайди. Масалан, сифатсиз, кераксиз 
ишлаб чиқарилган ёки керагидан ортиқча ишлаб чиқарилган 
товарлар нафлилиги жамият учун, бозор учун кераксиз 
бўлиб, тан олинмайди. Шунинг учун иқтисодиёт назариясида 
ижтимоий зарурий нафлилик деган тушунча ишлатилади ва 
реал бозор ҳар қандай нафлиликни эмас, балки ижтимоий 
зарурий нафлиликни тан олади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling