Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Маҳсулот ва хизматларни ўз эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки бозорда
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натурал ва товар хўжалигининг асосий фарқлари Асосий жиҳатлар Натурал хўжалик Товар хўжалиги
Маҳсулот ва хизматларни ўз эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки бозорда
айирбошлаш учун ишлаб чиқариш – товар ишлаб чиқариш, бундай ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик эса – товар хўжалиги дейилади. Товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, маҳсулотлар тури ва миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлади. Натурал ва товар хўжаликларининг бир-биридан фарқини 4.1-жадвал орқали кўриш мумкин. Товар ишлаб чиқариш ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларнинг, меҳнатни ўлчаш ва уни жамиятнинг жами меҳнати таркибига киритишнинг ўзига хос усулидир. Натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йўли билан боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. 4.1-жадвал Натурал ва товар хўжалигининг асосий фарқлари Асосий жиҳатлар Натурал хўжалик Товар хўжалиги 1. Неъматлар ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади Шахсий эҳтиёжларни қондиришда фойдаланиш Бошқа товарларга айирбошлаш, бозорда олди- сотди қилиш 2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг аниқланиши Эҳтиёжлар ва имкониятлар- дан келиб чиққан ҳолда олдиндан аниқланади Бозордаги муайян талаб ва ишлаб чиқарувчининг хусусий манфаати асосида аниқланади 3. Истеъмолчини ўзига жалб этиш учун кураш Бундай кураш мавжуд эмас Бундай кураш мавжуд ва товар хўжалигининг ривожланиши билан кучайиб боради 4. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг истеъмол қилиниш даражаси Барча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўлиқ истеъмол қилинади Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг айрим турлари ва қисмлари сотилмай қолиши, яъни истеъмол килинмаслиги мумкин 5. Ишлаб чиқариш жараёнида ишчи кучининг иштирок этиш тамойиллари Ишлаб чиқариш жараёнида фақат ўзининг ва оила аъзоларининг ишчи кучидан фойдаланилади Ишлаб чиқариш жараёнида устун равишда ёлланма ишчи кучидан кенг фойдаланиш мумкин Айни пайтда ихтисослашув меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак, товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб ҳам боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш товар хўжалигини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. Айирбошлаш жараёнига тортиладиган ишлаб чиқарувчилар тобора бир-бирларига кўпроқ боғланиб борадилар. Дастлабки даврларда товар хўжаликлари жамоалар, қулдорлик латифундиялари, феодал ва деҳқон хўжаликлари ўртасида алоқалар ўрнатилишига ёрдам 147 ишлаб чиқарувчилар у ёки бу аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ихтисослашув, ўз навбатида, қиёсий устунлик тамойили бўйича, яъни маҳсулотни нисбатан кам муқобил қийматда ишлаб чиқариш лаёқати билан аниқланади; 2) шахсий ва хусусий мулкчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши. Бунда улар ўз мулклари ҳамда меҳнат натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар; 3) ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви. Иқтисодий алоҳидалик хўжалик фаолиятига оид барча қарорларни ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳал қилишини билдиради; 4) Пулнинг келиб чиқиши ва ривожланиши; 5) Ишчи кучининг товарга айланиши. Худди шу беш ҳолат ҳамма нарсани товар сифатида айирбошлаш ва ишлаб чиқаришни товар сифатида олиб боришни зарур қилиб қўяди ва бозор иқтисодиёти вужудга келишининг шарт-шароити ҳисобланади. Меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун, сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга айланади. Товар ишлаб чиқаришнинг моҳиятини янада кенгроқ тушуниш учун унинг асосий унсури бўлган товарнинг хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling