142
Давлат тасарруфидан чиқариш – мулкни давлат ҳисобидан
чиқарилиб, бошқа нодавлат
мулк шаклларининг вужудга
келтирилиши.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:
1. Тараққиёт босқичларини билишда қандай ёндашувлар
мавжуд?
2. Ишлаб чиқариш усули нима ва унинг таркибий қисмлари
нималардан иборат?
3. Ишлаб чиқариш усулларининг энг муҳим ўзига хос
белгиларини ажратиб кўрсатинг. Бир ишлаб чиқариш
усулининг бошқасига алмашиниши сабаблари ҳақида
мулоҳаза билдиринг.
4. Ишлаб чиқариш технологик
усулининг таркибий
қисмларини санаб кўрсатинг. Фан-техника тараққиётининг
ишлаб чиқариш технологик усулига таъсири қандай?
5. Ишлаб чиқариш технологик усулларининг босқичлари
бир-биридан нима билан фарқланади?
6. Иқтисодий тизим нусхаларини фарқлантирадиган асосий
белгиларини санаб кўрсатинг.
7. Мулкчиликнинг моҳиятига
таъриф беринг ва унинг
турли шаклларининг иқтисодий мазмунини тушунтиринг.
Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий
мазмунини ажратиб
кўрсатинг.
8. Мулк субъектларининг кўп даражали бўлишига
сабаб
нима? Мулкчилик шаклларининг фарқланиши
асосида нима
ётади?
9. Бозор иқтисодиётига ўтиш
нима учун мулкчиликнинг
турли шаклларини тақозо қилади?
Давлат мулкини унинг
тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш нима учун
ҳозирги босқичда объектив зарурият ҳисобланади?
Хусусийлаштириш босқичлари ва шаклларига тавсиф беринг.
10. Хусусийлаштиришнинг қандай усулларини биласиз?
Бу усуллардан бирини танлаб олишга қандай омиллар таъсир
кўрсатади?