Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш тизимидаги ўзгаришлар


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш тизимидаги ўзгаришлар
30
 
Олдин 
Ҳозир 
Хусусийлаштириш дастурлари йилда 
бир марта қабул қилинган. 
Хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш 
чекланмаган, ҳатто ҳар бир ҳудуд (вилоят, туман) 
ёки иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи кесимида 
ҳам хусусийлаштириш дастурлари қабул 
қилинмоқда. 
Хусусийлаштириш тўғрисидаги 
қарорлар фақат марказлашган ҳолда 
қабул қилинган. 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри 
ҳокимликлари, халқ депутатлари кенгашларига 
ваколатлар берилди. 
Давлат мулки объектлари аукцион 
савдоларда фақат баҳоланган 
қийматларда сотилган. 
Давлат мулки объектлари баҳоланмасдан 1 сўм 
бошланғич қийматда аукцион савдоларга 
қўйилмоқда. 
Савдоларни ташкил этиш ва уни 
ўтказишда шахслар аралашуви юқори 
даражада бўлган. 
Давлат мулки объектларини (бундан акциялар 
истисно) сотиш бўйича савдоларнинг барчаси “E-
ijro auksion” электрон савдо майдончасида амалга 
оширилади, тизим тўлиқ автоматлаштирилган ва 
шахс аралашуви бартараф этилган. 
Кенг жамоатчиликни хабардор қилишда 
интернет воситалари (online тизим)дан 
деярли фойдаланилмаган. 
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 
расмий веб сайти (davaktiv.uz), телеграм-бот 
канали (
https://t.me/DAVAKTIVUZ
), facebook ва 
бошқа ижтимоий тармоқлар орқали эълон ва 
маълумотлар бериб борилмоқда. 
Ўта бюрократлаштирилган, мураккаб
шаффофлиги паст ва узоқ вақт талаб 
этадиган тизим пайдо қилинган. 
Қарорлар тез ва шаффоф қабул қилинадиган, 
марказлашмаган, шахслар аралашувидан холи 
тизим яратилди. 
30
Жамолиддин Қудратов
 // Хусусийлаштириш: ўзгаришлар ва янги қадамлар // Biznes Daily «Биржа» Республика иқтисодий 
газетаси, 2019 йил 6 августь. №90 (2565). 
http://www.biznes-daily.uz/ru/gazeta-birja/66704-xususiylashtirish-uzgarishlar-va-yangi-
qadamlar


137
мулк эгалари тасарруфига ўтказилди. Истеъмoл тoварлари 
ишлаб чиқарадиган, oзиқ-oвқат, тикувчилик маҳсулoтлари, 
тўқимачилик, чарм-пoяфзал, мебел ва фармацевтика санoати 
тармoқларида давлатнинг улуши анчага камайтирилди. 
Республикамизда хусусийлаштириш бўйича қўйилган 
вазифа – давлат сектори бозор иқтисодиёти шароитида 
ҳам сезиларли роль ўйнашини инкор қилмайди. Чунки 
иқтисодиётнинг давлат корхоналари маълум даражада 
сақланиб қолиши керак бўлган соҳалар ҳам мавжуд. Бундай 
корхоналар учун уларнинг бозор шароитларига мослашувига 
имкон берадиган хўжалик юритиш механизмини ишлаб чиқиш 
талаб қилинади.
Мамлакатимизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, 
хусусийлаштириш, улардан самарали фойдаланиш, умуман 
иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича 400 дан зиёд қонун 
ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинганлиги ва жорий 
этилганлигини, уларнинг барчаси иқтисодиётимизни янада 
либераллаштириш ва модернизация қилишда нафақат 
мустаҳкам ҳуқуқий асос, балки амалга оширилаётган 
бозор ислоҳотларининг кафолати бўлиб хизмат қилишини 
таъкидламоқ зарур.
31
Бу ишларни амалга оширишдан кўзланган асосий 
мақсад қаровсиз ҳолда бўлган бино ва иншоотлар негизида 
замонавий, рақобатбардош маҳсулотларни тайёрловчи янги 
ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиб, қўшимча иш 
ўринларини яратишдир. Бу эса, ўз навбатида, бозорларимизни 
харидоргир ва импорт ўрнини босувчи кўплаб янги турдаги 
товар ҳамда маҳсулотлар билан бойитиш, энг муҳими, аҳоли 
бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини бундан-да 
юксалтиришга хизмат қилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил 
қилингандан сўнг ўтган қисқа вақт ичида муайян ишлар амалга 
оширилди. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
31
https://gkk.uz/uz/yangiliklar/smi-o-komitete/3272-hususijlashtirilgan-korkhonalar 
qo'llab-quvvatlanmoqda 


138
асосида давлат мулки объектларини хусусий секторга сотишда 
бозор ислоҳотларига ўтиш таъминланди, иқтисодиётда давлат 
иштирокини янада қисқартириш, фаол инвестиция сиёсатини 
юритиш, жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини жадал 
ва барқарор ривожлантириш учун амалий чоралар кўрилди.
Натижада давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида 
фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан, инвесторлар ўртасида 
шаффофлик ва савдоларнинг очиқлиги таъминланди. 2019 
йилнинг биринчи ярмида жами 384 та давлат активи хусусий 
мулкка сотилган: Шундан:
32
– 15 таси тўлов қийматида (объект ва акция пакети (улуши) 
бўлиб, 7 тасида нархини тушириш механизми қўлланган ҳолда 
23 994,0 млн. сўм тўлов қийматида 9 650,0 млн. сўм инвестиция 
киритиш ва 25 та янги иш ўрни яратиш шарти билан;
– 293 таси бошланғич нархи 1 сўм бўлган қийматда 
ўтказилган савдоларда жами 8 463,0 млн. сўм сотиб олиш 
тўловларини тўлаш ҳамда 201 853,0 млн. сўм инвестиция 
киритиш ва 3 310 та янги иш ўрни яратиш шарти билан;
– 76 таси “ноль” харид қийматида жами 146 213,0 млн. сўм 
ва 37 860,0 минг АҚШ доллари эквивалентида инвестиция 
киритиш ҳамда жами 2 786 та янги иш ўрни яратиш шарти 
билан сотилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига кўра, савдода 
турган активлар сони жами 186 та бўлиб, шундан 26 таси 
тўлов қийматида, 22 таси “ноль” қийматда ҳамда 138 таси 
бош¬ланғич баҳоси 1 сўм бўлган қийматдаги объектлардир.
Бугунги кунда бажарилаётган ишлардан бири сифатида 
Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, “Биз бўш 
турган давлат мулки объектларини ўзаро шериклик асосида 
хусусий секторга ўтказиш бўйича ишларни давом эттирамиз. 
Интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар 
орқали 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling