Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


ер участкаларини, жумладан, тадбиркорлар


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ер участкаларини, жумладан, тадбиркорлар 
учун ажратишнинг ягона тартибини ўрнатиш зарур. Шу 
32
http://www.biznes-daily.uz/ru/gazeta birja/66704-xususiylashtirish o'zgarishlar va 
yangi qadamlar 


139
мақсадда 2018 йилдан бошлаб 
электрон савдо майдонлари 
орқали давлат активларини сотиш бўйича электрон тизим 
ташкил этилди” 
33
.
2019 йил 13 августдаги «Қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш 
тўғрисида»ги Қонун ва Президентнинг Фармони эълон 
қилинди.
Хусусий мулкка берилган бундай катта эътибор 
иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларининг жадал ва 
кенг ривожланиши, янги иш ўринларининг кўпайишига имкон 
яратади.
Бугун ҳеч кимга сир эмаски, хусусий мулк ва хусусий 
тадбиркoрлик фаoлиятининг амалиёти хусусий мулкнинг 
давлат мулкига нисбатан ҳар тoмoнлама самарадорлигини 
кўрсатмoқда. 
Чунки хусусий кoрхoналарда сидқидилдан меҳнат қилишга 
ундайдиган oмиллар ва шахсий манфаатдoрлик даражаси ва энг 
асoсийси, ўзининг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятининг 
якуний натижаси учун масъулият ҳисси бутунлай юқори 
эканлиги ҳаммага маълум. 
Хулосалар
1. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти бир 
хилда ва текис кечмай, уни турли босқичларга ажратиш 
мумкин. Мазкур босқичларни билишда тарихий-формацион, 
маданийлашиш (цивилизация) даражаси, техника ва 
технологик тараққиёт даражаси, иқтисодий тизимларнинг 
ўзгариши каби жиҳатлар бўйича ёндашувлар мавжуд.
2. Иқтисодий тизим ҳар бир даврда ва маконда амал қилаётган 
иқтисодий муносабатлар – иқтисодиётни ташкил қилиш 
шакллари, хўжалик механизми ва иқтисодий муассасалар 
мажмуасини ўз ичига олади. Иқтисодиёт назариясида кўпинча 
иқтисодий тизим тушунчасини ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
33
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж-
лисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи газетаси, 2017 йил 23 декабрь


140
ривожланиш даражаси билан боғлаб, шу асосда дунёдаги 
мамлакатлар иқтисодиёти анъанавий иқтисодиёт, маъмурий-
буйруқбозлик иқтисодиёти ва бозор иқтисодиёти тизимларига 
ажратилади.
3. Мулкчилик муносабатлари – шахсий, жамоа ва давлат 
манфаатларини ўзида ифода этиб, ишлаб чиқариш омиллари 
ва натижаларидан фойдаланиш борасида кишилар, жамоалар, 
тармоқлар, ҳудудлар ва давлат ўртасидаги муносабатлар 
мажмуасидир.
4. Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмуни 
моддий ва маънавий неъматларни ўзлаштириш борасидаги 
иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттиради. Агар 
мулкчиликнинг иқтисодий мазмуни у ёки бу объектни 
ўзлаштириш ва фойдаланиш борасида субъектлар ўртасидаги 
муносабатларни билдирса, мулкчиликнинг ҳуқуқий мазмуни 
субъектнинг объектга нисбатан бўлган муносабатини акс 
эттиради.
5. Мулкни давлат тасарруфдан чиқариш ва хусусийлаштириш 
– корхоналар устав фондида давлат улушининг қисқариши, 
уларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва хорижий 
инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этишни 
кенгайтиришга қаратилган комплекс дастурдан иборат 
жараёндир.
6. Мулкчиликни такомиллаштиришнинг ҳозирги даврдаги 
хусусиятларидан бири – давлат ва хусусий мулк шерикчилигини 
кенг жорий қилишдир. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling