3.3-жадвал
Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш тизимидаги ўзгаришлар
30
Ушбу яратилаётган қулайликлар тадбиркорларнинг нафақат
маҳаллий, балки ташқи бозорларни ҳам пухта ўрганаётгани
инобатга олинса, аукцион савдоларнинг электрон онлайн
тизимга ўтказилиши ҳам қулайлик, ҳам камхаржлилик жиҳати
билан барча манфаатдор томонларга мос келади.
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида хусусий
мулк ва унинг асосида ривожланаётган хусусий
тадбиркорликка кенг эътибор берилмоқда.
Қишлoқ хўжалиги, қурилиш, савдo, хизмат кўрсатиш
сoҳаси сингари тармoқлар, уй-жoй фoнди тўлиқ хусусий
30
Жамолиддин Қудратов // Хусусийлаштириш: ўзгаришлар ва янги қадамлар
// Biznes Daily «Биржа» Республика иқтисодий газетаси, 2019 йил 6 августь. №90
(2565). http://www.biznes-daily.uz/ru/gazeta-birja/66704-xususiylashtirish-o'zgarishlar-
va yangi qadamlar
70
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги
“Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини
яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3980-сонли Қарори ҳам
қабул қилинди. Унга кўра, анъанавий равишда давлат тасарруфида ва бошқарувида бўлган
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммо ва камчиликлар давлат-
хусусий шериклик тизимини жорий этишни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни
амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш,
монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 14
январдаги ПҚ-4112-сонли қарори қабул қилинди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг фаолияти хусусийлаштириш бўйича
чора-тадбирларни амалга оширишда очиқлик, шаффофлик, давлат ва жамоатчилик назорати,
фуқаролар иштирокининг тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва
“Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этишга қаратилган.
3.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |