Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
учинчи босқичига кирди. Бу босқич даврида (1996-1998
йиллар) хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирмаган барча объект ва корхоналар (жами 3146 та) давлат тасарруфидан чиқарилди. Натижада 1997 йилда савдо-сотиқ ҳажми ва умумий овқатланиш маҳсулотларининг 95 фоиздан ортиқроғи давлатга қарашли бўлмаган секторга тўғри келди. Уй жойларни хусусийлаштириш жараёнида илгари давлат ихтиёрида бўлган бир миллиондан ортиқ квартира ёки давлат уй-жой фондининг 95 фоиздан ортиқроғи фуқароларнинг шахсий мулки бўлиб қолди. Хусусийлаштириш жараёнларининг тўртинчи босқичи (1998-2003 йиллар)нинг асосий вазифалари сифатида давлат бюджетига хусусийлаштиришдан тушган маблағларни йўналтириш, хусусийлаштирилган корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб этиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва мулкчиликнинг янги муносабатларини тўлақонли амал қилиши учун шароитлар яратиш тадбирларини амалга ошириш белгиланди. Хусусийлаштиришнинг тўртинчи босқичини амалга ошириш мобайнида 1998-2003 йилларда 17836 та давлат объектлари хусусийлаштирилиб, улар асосида 16852 та нодавлат мулкидаги корхоналар ташкил этилган. Жумладан, ушбу корхоналарнинг 3667 таси (21,8%) акциядорлик жамиятлари, 10138 таси (60,2%) хусусий корхоналар, 3047 таси (18,1%) бошқа шаклдаги корхоналардан иборат. Бу даврда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳажми 167,3 млрд. сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларининг – бешинчи босқичи (2004-2016 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан боғлиқ. Мазкур Фармон асосида иқтисодий ночор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини 133 69 объектларни ноль даражадаги харид қиймати бўйича танлов асосида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан инвесторларга сотиш тартиблари тасдиқланди 27 . Мамлакатимизда ҳозирда ҳам хусусийлаштириш жараёнлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Маълумотлардан маълум бўлишича, 2004-2016 йиллар давомида 6140 та давлат объекти хусусийлаштирилиб, бунинг натижасида тушган маблағларнинг жами ҳажми 1001,3 млрд. сўмни ташкил этган (3.2-жадвал). 3.2-жадвал Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling