Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ижтимоий-зарурий иш вақти 
орқали ҳисобланади. Ижтимоий зарурий иш вақти муайян 
ижтимоий нормал ишлаб чиқариш шароитида ва муайян 
жамиятдаги меҳнат малакаси ва жадаллиги даражаси 
ўртача бўлган шароитда бирон бир товарни ишлаб 
чиқариш учун сарфланиши зарур бўлган иш вақтидир. 
Товар қийматининг миқдорини ҳисоблашда меҳнатнинг 
оддий ва мураккаб, малакали ва малакасиз, ақлий ёки жисмоний 
турлари ҳисобга олинади. Қийматни ҳисоблашда нисбатан 
мураккаб меҳнат кўпайтирилган ёки даражага кўтарилган 
оддий меҳнат сифатида ҳисобга олинади, шу сабабли оз 
миқдордаги мураккаб меҳнат кўп миқдордаги оддий меҳнатга 
тенглаштирилади. 
38
Куликов Л.М. Экономическая теория: учеб. – М.: ТК Вебли, Издво Проспект, 
2005. С.129.


155
Товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб 
товар ишлаб чиқарувчи меҳнати табиатининг икки 
томонламалигидадир. Товарда гавдаланган меҳнат бир 
томондан, бу – муайян турдаги аниқ меҳнатдир. Шунинг учун, 
нафлиликни яратадиган меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган 
(4.1-расм). 
Аниқ меҳнат деб – маълум мақсадга қаратилиб, муайян 
бир шаклда сарфланадиган, аниқ турдаги истеъмол 
қийматни (нафлиликни) вужудга келтирадиган меҳнатга 
айтилади. Масалан, нонвойнинг нон ёпишга, дурадгорнинг 
стол ёки стул ясашга, чеварнинг дўппи тикишга, тикувчининг 
кўйлак ёки костюм тикишга қаратган меҳнат аниқ меҳнатдир.
Аниқ меҳнат 
Абстракт меҳнат 
Меҳнат 
Ижтимоий 
нафлилиги 
Товар 
Ижтимоий қиймати 
Ижтимоий зарурий 
нафлилик 
Талабга мос 
миқдордаги товар 
Ижтимоий зарурий 
меҳнат 
4.1-расм. Меҳнатнинг икки ёқлама тавсифидан келиб чиқувчи 
товарнинг икки хил хусусияти.
Иккинчи томондан, ушбу меҳнат – аниқ шаклидан, тури 
ва йўналишидан қатъий назар, умуман товарларнинг ҳамма 
турида гавдаланган инсон меҳнатидир, жами ижтимоий 
меҳнатнинг бир қисмидир. У ўзининг шу сифатида 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling