164
субъектив психологик ёндашув кўплаб ҳозирги замон хорижий
иқтисодчиларнинг қарашларида ҳам учраб туради. Уларнинг
фикрича, пул категорияси объектив иқтисодий категория
бўлмай, кишилар келишувига ёки давлатнинг хоҳишига
боғлиқ бўлган юзаки, субъектив категориядир.
Уларнинг бу
концепциясига ишониб бўлмайди.
Пул келиб чиқишининг эволюцион концепциясига кўра
улар ижтимоий меҳнат тақсимоти, товар ишлаб чиқариш
ва айирбошлашнинг ривожланиши натижасида вужудга
келган. Қиймат шакллари ва айирбошлаш ривожланишининг
тарихий жараёнини тадқиқ қилиш орқали
товарлар умумий
олами ичидан пул ролини бажарувчи алоҳида товарнинг
ажралиб чиқишини тушуниш мумкин. Бир товарнинг қиймати
уни бошқа бир товарга айирбошлаш орқали аниқланади (Т-
Т). Бир қарашда айирбошлаш битимида ҳар
иккала товар
ҳам бир хил роль ўйнайдигандек кўринади. Аслида эса
уларнинг роли турличадир. Бир товар ўз қийматини бошқа
товарга нисбатан ифодалайди.
Иккинчи товар эса биринчи
товарнинг қийматини ўзида ифодалаб,
эквивалент ролини
бажаради, яъни қийматнинг эквивалент шаклини ташкил
этади. Худди мана шу ерда пулнинг дастлабки куртаги пайдо
бўлади. Пулнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида қиймат
шаклларининг ривожланиш босқичларини билиш муҳим ўрин
тутади. Умуман олганда, қийматнинг
Do'stlaringiz bilan baham: