Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

оддий ёки тасодифий, 
мунтазам, кенгайтирилган, умумий ва пул шакллари 
мавжуд.
Айирбошлаш жараёнининг тарихан узоқ давом этган 
даври мобайнида турли товарлар умумий эквивалент ролини 
ўйнаган. Масалан, айрим жойларда чорва моллари, айрим 
жойларда туз, айрим жойларда мўйна, нодир металлар (кумуш, 
мис, олтин) ва бошқалар. Эквивалент ролини ўйновчи турли 
товарлар ичидан баъзи бирлари ўзининг барча томонидан тан 
олиниши туфайли ажралиб чиқа бошлади (масалан, нодир 
металлар). Чунки, эквивалент ролини ўйновчи товарларнинг 


165
барчаси ҳам айирбошлаш жараёнида воситачилик вазифасини 
бир хилда муваффақиятли бажара олмас эди. Натижада, барча 
товарларнинг қийматини бир хил товар қиймати орқали 
таққослаш мумкин бўлган қийматнинг умумий шакли вужудга 
келди. 
Тарих ва археология фаниларининг берган маълумотларига 
кўра, товар-пул муносабатлари энг қадимдан пайдо бўлган 
ва ривожланган давлатлардан бири бизнинг мамлакатимиз 
ҳисобланади. Чунки бу ерда пул ишлатила бошланганига 2 
минг йилдан ошган. Бунга мисол қилиб, ҳозирги Ўзбекистон 
ҳудудида яшаган халқлар ва қабилалар фойдаланган 
дастлабки пул белгилари ҳамда тангаларни кўрсатиш мумкин. 
Тарихчиларнинг тадқиқотларига кўра, эрамиздан аввалги 
V-IV 
аcрларда Ахмонийлар империясида зарб қилинган 
олтин дариклар ва кумуш сиклларни, эрамиздан аввалги 
III-II асрлар охирига бориб, Шимолий Бақтрия, Сўғд, Бухоро, 
Хоразмда кумуш ва субэратли (бронза устига юпқа кумуш 
қопланган) “ўхшатма” тангалар зарб қилинганини айтиш 
мумкин.
Эрамиздан аввалги I асрда давлатнинг ўз кумуш ва мис 
тангалари зарб қилина бошланди. Танганинг олд томонида 
маҳаллий ҳукмдор сурати, орқа томонидан – турли тасвирлар ва 
белгилар, сўғдча ва хоразмча, кейинроқ эса бақтрийча ёзувлар 
бўлган. Сўғд ва Хоразм давлатларида эрамизнинг биринчи 
ярмида кумуш ва мис қўлланилган антик андозасининг 
Ўрта Осиёга хос тури сақланиб қолган. Ўзбекистон билан 
Туркманистоннинг жанубий қисмида яшаган кўчманчи халқ - 
қабилалари барпо этган улкан Кушон империясида пул тизими 
кумушга эмас, балки олтинга асосланганини айтиш мумкин.
Ўша даврда тангалар мамлакатнинг турли шаҳарларида 
масалан, Самарқанд, Бухоро, Машҳад, Балҳ, Нишопур, Сарахс 
ва бошқа шаҳарларда чиқарилган. Бундан ташқари XVI-
XVII асрларда Абдуллахон ва Шайбонийхонлар томонидан 
ўтказилган пул ислоҳотида ҳам асосан олтин пулга асосланган.


166
Шайбонийхон Самарқандни забт этгандан кейин, 1507 
йилда пул ислоҳотини ўтказган. Шайбонийхон (1501-1610) 
ва Абдуллахон (1583-1598) зарб этган тангалар бизгача етиб 
келган. Абдуллахон даврида танга (олтин ва кумуш) зарб 
қилиш давлат пойтахти – Бухорода марказлаштирилган. 1695-
1709 йилларда олтин танга зарб қилиш мунтазам тус олди. 
Танга оғирлиги 4,8 грамм, сифат софлиги жуда юқори – 958 
бўлган
40
.
Шайбонийхон ва Абдуллахонлардан кейин 1695-1709 
йилларда Жонийлар давлати шаклланиб олтин танга зарб 
қилиш мунтазам йўлга қўйилди.
Шундай қилиб, пулнинг келиб чиқиши тарихида энг аввало, 
умумий эквивалентлик ролини бажарувчи бир нечта металлар 
(олтин, кумуш, мис, бронза в.б.), кейинчалик эса бимитализм 
яъни икки хил металл пуллар (кумуш ва олтин)дан охирида 
эса монометал (олтиндан) ясалган тангалар муомалада бўлган.
Бизнинг мамлакатимиздан анча кейин, XIX асрнинг охирида 
мамлакатлар бирин-кетин олтин валютага, яъни монометалл 
тизимига ўта бошладилар. Бу ҳол Австрияда 1892, Японияда 
1897, Россияда 1898, АҚШда эса 1900 йилда содир бўлди. 
Англияда олтин пул тизими XVII асрнинг охирида, Германияда 
1871 йилда, Голландияда 1877 йилда жорий этилган эди. 
Умумий эквивалент ролининг нодир металларга, 
жумладан олтинга юклатилиш сабаблари қуйидагилар орқали 
изоҳланади: 
– сифат жиҳатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;
– зангламаслиги ва узоқ муддат сақлаш мумкинлиги;
– бўлинувчанлиги ва бўлгандан кейин яна яхлит ҳолга 
келтириш мумкинлиги;
– бўлинганда ҳам ўз қийматини сақлаб қола олиши;
– табиатда нисбатан камёблиги;
– озгина миқдордаги ва оғирликдаги нодир металлнинг 
40
Чжен В.А. Пул ва молия бозорлари. - Т.: 1996. 25-26-бетлар.


167
қиймати анча юқорилиги.
Шу хусусиятларга кўра умумий эквивалент ролини ўйновчи 
кўплаб товарлар ичидан махсус товар – олтин пул ажралиб 
чиқди. Шундай қилиб, пул – бу ҳамма товарларни сотиш 
ва сотиб олиш мумкин бўлган, умумий эквивалент ролини 
ўйновчи махсус товардир.
Энди товарлар дунёси иккига – бир томондан, нафлиликнинг 
ифодаси бўлган товарларга ва иккинчи томондан, қийматнинг 
моддийлашган ифодаси бўлган пулга ажралади:
Товарлар
Товарлар дунёси
Пуллар
Пулнинг иқтисодий мазмунини билишда унинг асосий 
назарияларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Умуман 
олганда, пулнинг металлистик, номиналиситик ва миқдорий 
назарияларини фарқлаш мумкин. Пулнинг келиб чиқиши ва 
муомалада бўлиши металл пуллар билан боғлиқ бўлганлиги 
сабабли дастлаб пулнинг металлистик назарияси вужудга 
келган. Унинг асосий моҳияти пулни нодир металлар (олтин 
ва кумуш) билан айнийлаштириш орқали намоён бўлган.
Пулнинг 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling