197
мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи меъёридан
ортиқча даромад олиш имконига эга бўлади. Аксинча, бозорда
товарлар миқдори талаб миқдоридан
ошиб кетса, нархлар
пасайиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. Шунингдек, ишлаб
чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик
юз бериб, ортиқча харажатларга йўл қўйилса ҳам
зарар
ошиб кетади, чунки бозор бундай беҳуда сарфларни ҳисобга
олмайди. Буларнинг барчасини бозор ўз механизми орқали
амалга оширади.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг
фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий
жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак
ва воситалардир.
Бозорнинг иқтисодий мазмунини очиб беришда унинг
объекти ва субъектини ажратиб кўрсатиш лозим бўлади.
Бозор
объекти – айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган
иқтисодий фаолият натижалари ва иқтисодий ресурслар,
товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлар.
Ҳозирги шароитда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари дўконлари, автомобилга хизмат кўрсатиш
станцияси, бензин қуйиш шахобчалари, саноат товарлари
дўкони, тижоратчиларнинг
савдо шахобчалари, турли хил
супермаркетлар, йирик савдо марказлари ва савдо ярмаркалари,
умумий овқатланиш шахобчалари бозорнинг одатдаги
кўринишлари ҳисобланади.
Фонд биржалари, валюта бозори,
дон биржалари ва аукцион кабилар бозорнинг юқори даражада
ривожланган кўринишларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: