203
хусусиятга эга бўлган иқтисодий ресурснинг олди-сотди битими
амалга оширилади. Бу бозорда бизнес томонидан ишчи кучига
бўлган талаб, уй хўжаликлари томонидан билдирилган ишчи
кучи таклифи билан тўқнаш келади. Шундай экан, ишчи кучи
бозорида иқтисодий субъектларнинг икки тури – тадбиркорлар
ва ёлланма ишчилар ҳаракат қилади.
Ишчи кучи инсоннинг
меҳнат қилиш қобилияти сифатида товарга айланади, бу
қобилият бозор орқали унинг
эгасидан ажратиб олинишини
билдирмайди. Ишчи кучи бозорида инсоннинг ўзи эмас, унинг
меҳнат қилиш қобилияти маълум муддатга сотилади.
Молия бозори турли-туман ва кўп жиҳатли бўлса ҳам
олди-сотди объекти битта, яъни пул (пулга
тенглаштирилган
қоғозлар) ҳисобланади. Ортиқча маблағларга эга бўлган
хўжалик субъектлари ўз молиявий ресурсларини уларга эҳтиёж
сезган субъектларга таклиф қилади.
Молия бозорини молиявий битимларнинг ҳаракатига қараб
туркумлаш мумкин. Бунда молия бозори иккига ажралади:
қарз мажбуриятлари бозори ва капитал (мулк) бозори.
Қарз
мажбуриятлари бозорида пул вақтинча қарзга олинади
ва шахсий истеъмол учун ишлатилади. Капитал (мулк)
Do'stlaringiz bilan baham: