Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


бозорида жамғаришга қўйилган пулдан даромад олиш


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

бозорида жамғаришга қўйилган пулдан даромад олиш 
ҳуқуқи сотилади ва сотиб олинади. Бу бозорда маблағлар 
капитал сифатида ишга солиниб, фойда келтиради. Шуни 
ҳисобга олиб капитал бозорини иккита бўғинга ажратиш 
мумкин: ссуда капитали бозори ва қимматли қоғозлар бозори. 
Ссуда капитали бозори – пул шаклидаги капиталнинг 
фоиз тўлаш шарти билан қарзга бериш бўйича олди-сотди 
муносабатидир. Бу бозорда асосан давлат ва банкларнинг 
қисқа муддатли мажбуриятлари муомалада бўлади. 
Қимматли қоғозлар бозори – турли кўринишдаги 
қимматли қоғозлар (акция, облигация, вексель, чек, 
депозит кабилар) нинг олди-сотди муносабати. Мазкур 
бозор амалда фонд биржалари, аукционлар ва банклардан 
иборат бўлиб, унда брокер ва дилерлар воситачилик қилади. 


204
Қимматли қоғозларнинг ҳаракати хусусияти бўйича молия 
бозори бирламчи ва иккиламчи (ҳосила) бозорларга бўлинади. 
Бирламчи бозорда янги нусхадаги қоғозлар сотилади ва сотиб 
олинади, иккиламчи бозорда олдин чиқарилган қимматли 
қоғозлар ҳаракат қилади. Бирламчи бозорда қимматли қоғозлар 
сотилса, иккиламчи бозорда қайта сотилади. Иқтисодиёт учун 
қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори фавқулодда муҳим 
аҳамиятга эга. У хўжалик субъектлари ўртасида молиявий 
воситаларнинг эркин ҳаракат қилишини таъминлайди. Шу 
сабабли ҳам Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича ҳаракатлар стратегиясида “суғурта, лизинг ва бошқа 
молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини 
жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, 
шунингдек фонд бозорини капитални жалб қилиш ҳамда 
корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин 
ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида 
ривожлантириш”га
50
катта аҳамият берилмоқда. Бунинг учун 
эса макроиқтисодий кўрсаткичлар, айниқса, валюта бозори 
ҳолати устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, 
зарурият туғилганда, миллий валюта ва ички бозордаги 
нархларнинг барқарорлигини ошириш, макроиқтисодий 
мувозанатни сақлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини 
таъминлашга йўналтирилган қонунчиликни такомиллаштириш 
зарур.
Ҳозирги кунда кенг ривожланиб бораётган замонавий 
бозорлардан бири бу электрон савдо бозорлари бўлиб 
ҳисобланади. У 2015 йил 9 декабрдаги Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Электрон 
тижорат 
тўғрисида”ги 
Қонунининг янги таҳрири билан белгиланади ва амалга 
оширилади. Унда Интернет тармоғидаги тижорат соҳасига оид 
фаолликни, унда олди-сотдини амалга оширилишини ифодалаш 
учун қўлланилади; компьютер тармоғидан фойдаланган ҳолда 
50
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 1-илова, 3.1-банд. 


205
харид қилиш, сотиш, сервис хизмати кўрсатишни амалга 
ошириш, маркетинг тадбирларини ўтказиш имкониятини 
таъминлайди.
Электрон тижорат – бу савдо ва тижоратнинг ноанъанавий 
шакли бўлиб, бунда олувчи ва тўловчи ўртасидаги муносабат 
ва мажбуриятлар электрон коммуникация тизими, компьютер 
дастур таъминоти, маълумотлар хавфсизлиги ва тартибга солиш 
электрон тизими орқали амалга оширилиши кўзда тутади.
Электрон тижоратнинг анъанавий савдо турларидан фарқи 
қуйидагилардан иборат:
- харидор ўзига қулай вақт, жой ва тезликда маҳсулотни 
танлаш ва сотиб олиш имкониятига эга;
- савдо-сотиқ фаолиятини иш фаолияти билан бирга параллел 
равишда, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб 
бориш имконияти;
- кўп сонли харидорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта 
фирмаларга мурожаат қила олиш имконияти;
- керакли маҳсулотларни тезликда излаб топиш ва ушбу 
маҳсулотлар мавжуд бўлган корхоналарга мурожаат қилишда 
техник ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш 
имконияти;
- харидорларнинг яшаш жойи, соғлиғи ва моддий 
таъминланиш даражасидан қатъий назар ҳамма қатори тенг 
ҳуқуқли маҳсулот сотиб олиш имконияти;
- ҳозирги кундаги мавжуд жаҳон стандартларига жавоб 
берадиган маҳсулотларни танлаш ва сотиш имконияти;
- электрон тижоратда савдони ташкил этиш корхоналарнинг 
рақобатини кучайтиради, монополиядан чиқаради ва 
маҳсулотларнинг сифатини ошириш имкониятини беради.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling