201
ва хизматлари бозори, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи
(ресурслар) бозори, валюта бозори ва фонд биржалари, илмий-
техника кашфиёти ва ишланмалар бозори.
Муомалага чиқадиган субъектларнинг хусусиятига кўра
улгуржи ва чакана савдони ажратиш мумкин. Чакана савдода,
асосан, сотиб олувчилар фуқаролар ҳисобланади.
Турли
шаклдаги корхоналар, фирмалар, хусусий дўконлар ва бошқалар
эса сотувчи ҳисобланади. Улгуржи савдода маҳсулотлар йирик
партияларда кўтарасига сотилади.
Бозорнинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб
истеъмол товарлари ва хизматлар бозори ҳисобланади.
Бу бозорда хўжалик субъектларининг барча учта тури: уй
хўжаликлари, давлат ва корхоналар қатнашади.
Истеъмол товарлари ва хизматлари бозорининг махсус тури
интеллектуал товарлар бозоридир. Бу бозорда ақлий меҳнат
маҳсули бўлган товарлар – илмий ғоялар, техника янгиликлари,
санъат ва адабиёт
асарлари, ҳар
хил ахборотлар олди-сотди
қилинади. Интеллектуал бозор
таркибида илмий-техника
ишланмаларини айирбошлаш катта ўрин тутади. У
амалда
патент, лицензия ва ноу-хау сотишдан иборат бўлиб, бу бозорда
асосан, инновация фирмалари иш кўради.
Мазкур фирмалар
янгиликлар яратиш, бозорда сотиш ва ишлаб чиқаришга жорий
этиш бўйича хизмат кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: