Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини 
талаб, таклиф, рақобат ва нархлар ёрдамида бажаради. 
У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча 
миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини 
аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида иқтисодий ресурсларни 


199
товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган 
тармоқларга оқиб келишини таъминлайди. Шунингдек
адабиётларда бозорнинг бошқа кўплаб қўшимча вазифалари 
ҳам келтирилади. Бу вазифаларни яққолроқ тасаввур этиш учун 
уларни махсус расм кўринишида ифодалаш мумкин (5.3-расм). 
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ 
ва бир-бирини тақозо қилади. Бозорнинг иқтисодий мазмунини 
чуқурроқ тушуниш учун унинг турлари ва ички тузилишини 
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
5.4. Бозорнинг турлари ва тузилиши
Ҳозирги даврда бозор мураккаб тузилишга эгадир. Бозорнинг 
ички тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли уни туркумлашга 
қуйидаги мезонлар асос қилиб олинади: бозорнинг етуклик 
даражаси, сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури, 
бозор субъектлари хусусиятлари, бозор миқёси, иқтисодий 
алоқалар тавсифи ва бошқалар. 
Бозорнинг 
етуклик даражасига қараб ривожланмаган 
бозор, эркин (классик) бозор, ҳозирги замон ривожланган 
бозорларга бўлинади. 
Ривожланмаган, шаклланаётган 
бозор тасодифий тавсифга эга бўлиб, унда товарни товарга 
айирбошлаш (бартер) усули кўпроқ қўлланилади. Бозорнинг 
бу тури тарихан ҳали ҳақиқий пул мавжуд бўлмаган даврга 
114 
ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар 
ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади. Бозорда 
қиймат шакллари алмашади. У қийматни товар шаклидан пул шаклига айлантиради. 
Индивидуал меҳнат сарфлари сифатида чиққан товарлар бозор томонидан тан олинса
ижтимоий меҳнат сарфини намоён қилади ва товарнинг бозор қиймати ҳосил бўлади. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling