Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Мамлакатимизда бир ишчига тўғри келадиган ўртача ойлик иш


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet371/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

 
Мамлакатимизда бир ишчига тўғри келадиган ўртача ойлик иш 
ҳақининг даражаси (минг сўмда)
89
Жадвалдан кўриниб турибдики, 2012 йилда Республика-
мизда ўртача иш ҳақи даражаси 1078,4 минг сўмни ташкил 
қилиб, шундан саноат (1599,7 минг сўм), қурилиш (1510,9 
минг сўм), транспорт ва алоқа (1496,5 минг сўм), савдо ва 
умумий овқатланиш (1436,1 минг сўм) ва молия кредитлаш 
ва суғурта (1213,6 минг сўм) тармоқларида ўртача иш ҳақи 
даражасидан юқори бўлган бўлса, бошқа тармоқ ва соҳалар 
Республикамиз ўртача иш ҳақи даражасидан паст бўлган. 2019 
йилда бу кўрсаткичлар Республика бўйича ўртача иш ҳақи 
даражаси 2324,2 минг сўмни ташкил қилди, шундан саноат 
(3310,2 минг сўм), қурилиш (2761,2 минг сўм), транспорт 
ва алоқа (3464,2 минг сўм), савдо ва умумий овқатланиш 
(2469,7 минг сўм), молия кредитлаш ва суғурта (4798,4 минг 
сўм) тармоқларидаги иш ҳақи даражаси республика ўртача 
89
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотла-
ри асосида.
219 
бу ерда: V

– реал иш ҳақи; V

– номинал иш ҳақи; Р – истеъмол буюмлари ва 
хизматларнинг нарх даражаси. 
Бизнинг мисолимизда ишчининг номинал иш ҳақи январь ойига нисбатан февраль ойида 
95 фоизни, март ойида 110 фоизни ташкил этган эди. Реал иш ҳақи даражасининг ўзгаришини 
аниқлаш учун эса истеъмол буюмлари ва хизматларнинг нарх даражаси тўғрисида маълумот 
зарур бўлади. Айтайлик, нарх даражаси январь ойига нисбатан февралда 1,08, март ойида эса 
1,2 баравар ошган бўлсин. У ҳолда ишчининг реал иш ҳақи февраль ойида 176 минг сўмни, 
март ойида эса 183 минг сўмни ташкил этади. Яъни, ишчининг реал иш ҳақи январь ойига 
нисбатан февраль ойида 88 фоиз, март ойида 91,5 фоиз даражасида бўлади.
Реал иш ҳақи даражасига товарлар ва хизматлар нархидан ташқари белгиланган 
солиқлар миқдори ва бошқа турли шароитлар ҳам таъсир қилади. Масалан, солиқ турлари ва 
миқдори қанча кўп бўлса реал иш ҳақи шунча пасаяди, ёки аксинча.
Номинал иш ҳақи ишчининг ишлаб топган пул даромади даражасини, реал иш ҳақи эса 
унинг истеъмоли ва фаровонлик даражасини тавсифлайди. 
Иш ҳақи аҳоли даромадларининг асосий таркибий қисмларидан бирини ташкил қилиб, у 
истиқболда ҳам ўзининг етакчи ролини сақлаб қолади. 
Мамлакатимизда иш ҳақи даражасининг ошиб бориши ҳисобига ишлаётган ҳар бир 
ишчига тўғри келадиган ўртача иш ҳақи даражаси ҳам ошиб бормоқда (12.1-жадвал). Бу эса 
аҳоли даромадларининг йилдан йилга ошиб бораётганлигидан далолат беради. 
12.1-жадвал

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling