Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги тармоғининг тутган ўрни


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet404/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги тармоғининг тутган ўрни 
Кўрсаткичлар 
2010 
2012 
2014 
2015 
2017 
2018 
2019 
Ялпи 
ички 
маҳсулот, млрд. 
сўм 
61831,2 96589,8 144867,9 171369,0 249136,4 407514,5 511838,1 
Шу жумладан: 
қишлоқ 
хўжалиги ялпи 
маҳсулоти, млрд. 
сўм 
15810,7 24370,3 36957,0 42280,4 69504,2 117315,8 130599,9 
Қишлоқ 
хўжалигининг 
ЯИМдаги улуши, 
фоизда 
17,5 
17,5 
17,2 
24,7 
27,9 
28,8 
25,5 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари. 
Жадвалдан кўринадики, Республикамиз аграр тармоғида амалга оширилаётган туб 
иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалигининг асосий 
иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган 2010-2019 йиллар оралиғида жорий 
нархларда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати ўсиб бориш динамикасига эга бўлиб, 
2010 йилдаги 151810,7 млрд. сўмдан 2019 йилда 130599,9 млрд. сўмга етган. 
Мамлакатимизда барча ҳайдаладиган ерларнинг 3/4 қисмидан кўпроғи (4,2 млн.га) 
суғориладиган ерлар бўлиб, унинг ярмидан кўпроғи яхши мелиоратив ҳолатдадир, қолган 
ерларнинг эса мелиоратив ҳолати талабга жавоб бермайдиган бўлиб, уларни қайта кўриб 
чиқиш, коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилишни олиб боришни талаб қилади. 
Ҳозирги вақтда суғориб келинган ҳар гектар ернинг мелиоратив ҳолатини қайта кўриб чиқиш 
учун 1990 йилги даражадан 14-15 баравар кўп харажат талаб қилинади. Бундан хулоса шуки, 
бирорта ҳам фермер ирригация ва мелиорация ишларини ўзи мустақил амалга ошира олмайди. 
Фақат давлатгина мелиорация тармоқларини реконструкциялашга, қуришга ва ирригация 
тадбирларини амалга оширишга қодирдир. 
100
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида. 
99
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асо-
сида.


435
Жадвалдан кўринадики, Республикамиз аграр тармоғида 
амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий 
ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалигининг асосий 
иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган 2010-2019 
йиллар оралиғида жорий нархларда қишлоқ хўжалиги ялпи 
маҳсулоти қиймати ўсиб бориш динамикасига эга бўлиб, 2010 
йилдаги 151810,7 млрд. сўмдан 2019 йилда 130599,9 млрд. 
сўмга етган.
Мамлакатимизда барча ҳайдаладиган ерларнинг 3/4 
қисмидан кўпроғи (4,2 млн.га) суғориладиган ерлар бўлиб, 
унинг ярмидан кўпроғи яхши мелиоратив ҳолатдадир, қолган 
ерларнинг эса мелиоратив ҳолати талабга жавоб бермайдиган 
бўлиб, уларни қайта кўриб чиқиш, коллектор-дренаж 
тармоқларини реконструкция қилишни олиб боришни талаб 
қилади. Ҳозирги вақтда суғориб келинган ҳар гектар ернинг 
мелиоратив ҳолатини қайта кўриб чиқиш учун 1990 йилги 
даражадан 14-15 баравар кўп харажат талаб қилинади. Бундан 
хулоса шуки, бирорта ҳам фермер ирригация ва мелиорация 
ишларини ўзи мустақил амалга ошира олмайди. Фақат 
давлатгина мелиорация тармоқларини реконструкциялашга, 
қуришга ва ирригация тадбирларини амалга оширишга 
қодирдир.
Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва 
модернизация қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини 
ривожлантириш, давлат буюртмасига биноан қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини 
молиявий соғломлаштириш асосида ички ва ташқи бозорнинг 
эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни 
кўпайтиришга имкониятлар яратиб берилмоқда. 
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, пахта-
ғалла, мева-сабзавотчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштиришда энг илғор агротехник 
тадбирларни қўллаш ҳамда чорвачилик, паррандачилик
асаларичиликни ривожлантиришга етарлича эътибор 
берилмоқда.


436
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш жараёнида қўлланилган 
муҳим йўналишлардан бири – бу шахсий томорқаларни 
кенгайтириш, янги суғориладиган ерларни шахсий 
хўжаликлар ва боғ-дала ҳовли участкаларига ажратиб бериш 
йўли билан аҳолини ер ва иш билан таъминлашдан иборатдир. 
Шу кўрилган чора-тадбирлар ҳисобига, биринчидан, қишлоқ 
жойларда ишсизликнинг кучайиб бориш хавфини барҳам 
топтиришга, иккинчидан, аҳолининг реал даромадларини 
оширишга, учинчидан, аҳолини ҳаётий муҳим озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан таъминлашдаги кескинликка барҳам 
беришга ва тўртинчидан, якка тартибда уй-жой қурилиш 
кўламини анча кенгайтиришга муваффақ бўлинмоқда.
Республикада 
ислоҳотларни 
амалга 
оширишнинг 
дастлабки босқичларидаёқ, фермер хўжаликлари қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси 
сифатида фаолият кўрсатишди. Шу сабабли, республикамизда 
қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг 
таркибий қисми ҳисобланиб, бу жараён зарар кўриб ишлаш 
натижасида оғир аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларини 
фермер хўжаликларига айлантириш, мавжуд давлат ва жамоа 
хўжаликлари таркибида улар ресурслари ҳисобидан фермер 
хўжаликлари ташкил этиш ҳамда деҳқонларнинг мол-мулклари 
негизида деҳқон хўжаликларини таркиб топтириш йўли 
билан амалга оширилди. Фермер ва деҳқон хўжаликларини 
ташкил қилиш, ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга 
солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги 
тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ 
хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги 
Қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни 
чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва 
ҳукумат қарорларига асосланади. 
Ҳозирги даврда аграр ислоҳотни тубдан ҳал этишни 
тақозо қилаётган ғоят муҳим йўналиш – қишлоқ хўжалигида 
банд бўлган ортиқча ишчи кучини бўшатиб олиш ва уларни 
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига (саноат, хизмат кўрсатиш 
ва бошқа соҳаларига) жалб этишдан иборатдир. Бунда қишлоқ 


437
жойларда фаолият шаклини тез ўзгартира олувчи, замонавий 
технологияга эга бўлган, қишлоқ хўжалик хомашёсини 
қайта ишлайдиган, касаначилик ва халқ ҳунармандчилигига 
асосланган кичик корхоналарни очиш устувор вазифа 
ҳисобланади.
Қишлоқ жойларида ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфратузилмани жадал ривожлантириш – аграр соҳадаги 
ислоҳотларнинг ҳозирги кундаги устувор йўналишлардан 
бири бўлиб ҳисобланади. Қишлoқдa турмуш дaрaжaсини 
юксaлтиришгa, қишлoқлaримиз қиёфaсини ўзгaртиришгa 
қaрaтилгaн узoқ муддaтли вa бир-бири билaн чaмбaрчaс бoғлиқ 
кeнг кўлaмли чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш, ижтимoий 
сoҳa вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришни 
жaдaллaштириш, мулкдoрнинг, тaдбиркoрлик вa кичик 
бизнeснинг мaқoми, ўрни вa aҳaмиятини тубдaн қaйтa кўриб 
чиқиш, фeрмeр xўжaликлaри ривoжини ҳaр тoмoнлaмa қўллaб-
қуввaтлaш масалалари долзарб бўлиб бормоқда.
Ана шу долзарб масалаларни ҳал қилиш мақсадида 2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
стратегик 
йўналишларида 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling