430
саноат тармоқлари билан уйғун ривожланишига ҳам боғлиқ
бўлади. Худди ана шу ҳолат иқтисодиёт таркибида
агросаноат
мажмуасини битта пировард натижани рўёбга чиқаришга
бўйсундирилган тармоқларнинг ягона,
яхлит тизимини
келтириб чиқариш учун асос бўлади.
Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан
саноат, айниқса, унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни
истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида
ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда
уларнинг узвий бирикиш жараёнидир.
Агросаноат интеграцияси кўп қиррали бўлиб, у ғоят
хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Булар энг аввало ана шу
жараён қайси даражада, яъни бутун мамлакат кўлами, вилоят
доираси ёки корхона даражасида юз беришига боғлиқ. Бутун
мамлакат ва минтақалар кўламида агросаноат интеграцияси
қишлоқ хўжалигининг тармоқлараро алоқалари кучайишида,
иқтисодиётнинг озиқ-овқат (тармоқ) ва минтақа агросаноат
мажмуалари ташкил бўлиши ва ривожланишида ифодаланади.
Ҳозирги вақтда аграсаноат интеграцияси кластер хўжалиги
шаклида ташкил топмоқда.
Қишлоқ хўжалик соҳаларида фойда олиш мақсадида
олиб борилаётган тадбиркорлик фаолияти агробизнес
дейилади. Агробизнес тушунчасига бевосита қишлоқ
хўжалиги соҳасига кирмайдиган, бироқ у билан боғлиқ
бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам
киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига
техникавий, таъмирлаш
хизмати кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта
ишлаш
ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган
тадбиркорлик фаолиятидир. Қисқача қилиб айтганда,
агробизнес агросаноат интеграцияси
натижасида вужудга
келган агросаноат мажмуасининг барча бўғинларини қамраб
олади. Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини
етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,
саноатни эса хомашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда
кўришдан иборат.
431
Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини
Do'stlaringiz bilan baham: