427
берилганда шу ерда турли хил иншоотлар, бинолар қурилган
бўлса, уларга тўланадиган ҳақ алоҳида ҳисобланади ва улар
ижара ҳақи деб аталади.
Аграр муносабатларни тадқиқ қилар эканмиз, нима учун
қишлоқ хўжалик ишчилари яратадиган қўшимча маҳсулот
жамият миқёсида барча мулк эгалари ўртасида қайта
тақсимланмайди, нима учун қишлоқ хўжалигида олинадиган
даромад ўртача фойдадан юқори бўлади, бу ҳодисанинг сабаби
нимада, деган саволлар туғилади.
Тарихан шундай бўлиб қолганки, кўпгина мамлакатларда,
жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам қишлоқ хўжалигидаги
капиталнинг узвий тузилиши саноатдагидан пастдир.
Шунинг учун қишлоқ хўжалигида
яратилган товарларнинг
бозор қиймати, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий қийматидаги
қўшимча қиймат миқдори жамиятда шаклланган ўртача
фойдадан ортиқ бўлади. Қишлоқ хўжалик товарларининг бозор
нархи билан ижтимоий ишлаб чиқариш нархи ўртасидаги бу
тафовут абсолют рента манбаи бўлиб хизмат қилади.
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна
бир тури – монопол рента ҳам мавжуд бўлади. Бошқа ерда
учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари,
чой ва ҳоказоларнинг алоҳида турларини)
етиштириш учун
имконият яратади. Бундай товарлар монопол нархлар билан
сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга
қодир талаб даражаси билан белгиланади. Натижада монопол
нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан
анча юқори бўлиши мумкин. Бу
эса ер эгаларига монопол
рента олиш имконини беради.
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки
Do'stlaringiz bilan baham: