Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Дифференциал рента II хўжаликларни интенсив ривожлантириш, ернинг
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
Дифференциал рента II хўжаликларни интенсив ривожлантириш, ернинг
ҳосилдорлигини ошириш учун қўшимча харажатлар сарф қилиш билан, яъни қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитларни қўллаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш даражаси билан боғлиқ ҳолда вужудга келади. Бу ҳолни биз 13.3-жадвалда шартли мисол билан ифода этишимиз мумкин. 13.3-жадвал Дифференциал рента II нинг ҳосил бўлиши Ишлаб чиқариш даври Ишлаб чиқариш харажатлари (сўм) Ялпи маҳсулот (тонна) 1 тонна маҳсулотнинг индивидуал қиймати (сўм) 1 тонна маҳсулотнинг ижтимоий қиймати (сўм) Сотилган маҳсулот суммаси, сўм Қўшимча маҳсулот, яъни диф- ференциал рента II, сўм Биринчи йил 10000 20 500 500 10000 - Иккинчи йил 15000 40 375 500 20000 10000 Мисолимизда ерга қўшимча 5 минг сўм харажат қилиш натижасида қўшимча 20 тонна маҳсулот олинса, у ҳолда биринчи йилга нисбатан қўшимча олинган 10 минг сўм даромад дифференциал рента II ни ташкил этади. Бундай интенсив ривожланиш қишлоқ хўжалигида бош йўл ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантирмай туриб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ва жамият аъзоларининг ўсиб бораётган талабини қондириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалигини аграр саноатлашган асосга қўйиш, интенсивлаштиришни тезкорлик билан амалга ошириш чоралари ишлаб чиқилиши лозим. Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан таъминлаш узлуксиз ўсмоқда. Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш учун ажратилган капитал маблағлар ҳам ортмоқда. Мисолимиздаги уч хил ер участкаларидан олинган маҳсулотнинг ижтимоий қиймати бир хил, яъни 10000 сўмни ташкил қилади. Ялпи ҳосилдорлик А участкасида 20 тонна, Б ва В участкаларда 25 ва 30 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир участкадан турлича ҳосил олинганлиги туфайли уларда етказилган маҳсулотларнинг индивидуал қиймати ҳам турлича бўлиб чиқади. Яъни, А участкасида ҳар бир маҳсулот бирлигининг қиймати 500 сўм бўлса, Б участкасида 400 сўм, В участкасида эса 333 сўмни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмон участкада етиштирилган маҳсулот нархида сотилади (мисолимизда 500 сўм). Натижада ёмон ер 424 участкаси (А) ўзининг якка ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш имконига эга бўлади. Ўртача (Б) ва яхши (В) ер участкаларида эса ёмон ер участкаси (А)га нисбатан 2500 ва 5000 сўм миқдорда қўшимча даромад олинади. Бу олинган қўшимча даромад ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган дифференциал рента I ни ташкил қилади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling