Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради. 
Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал 
хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни 
кўпинча ҳар хил жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, хусусан ҳозир 
бизда асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари амалга оширади. 
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида 
ҳам тўрт омил – ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ишчи 
кучи қатнашиб, бунда ер муҳим ишлаб чиқариш воситаси 
сифатида иштирок этади. Аммо биз аввал айтганимиздек, 
ишлаб чиқариш жараёнида ҳамма ишлаб чиқариш 
воситаларини, жумладан, ерни ҳаракатга келтириб, ундан 
унумли фойдаланадиган, унинг иқтисодий унумдорлигини 
оширадиган омил – ишчи кучидир. Аграр муносабатларни 
ўрганишда ҳам ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг фаол роль 
ўйнашини, унинг ҳамма моддий воситаларга жон ато этиб
ҳаракатга келтирувчи ролини тушунмаслик гўё капитал фойда 
ёки фоиз, ер эса рента яратади, деган кўпгина хато фикр-
мулоҳазаларга, ёлғон тасаввурларга олиб келади. 
Агар мамлакатимизда аҳоли сонининг ва уларнинг 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабининг ошиб 
боришини, қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар майдонининг 
кўпаймаслигини, аксинча, айрим сабабларга кўра (шўрланиш 
97
Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси». 1- Т., «Ўзбекистон», 1999 й., 20-мод-
да.


420
натижасида, қурилиш майдонларига, йўлларга ажратилиши 
натижасида) уларнинг камайиб боришини ҳисобга олсак, 
ернинг ҳар бир бирлигидан унумли фойдаланиш масаласи 
борган сари долзарб масала бўлиб боради.
Аграр муносабатларнинг асосини рента муносабатлари 
ташкил қилади. Рента муносабатлари назарияси ҳозиргача 
тўлиқ ўрганилмаган ва тўлиқ ёритиб берилмаган назариялардан 
ҳисобланади. Иқтисодчилар ўртасида унинг моҳиятини 
тушунтириш бўйича турлича ёндашув ва қарашлар мавжуд 
бўлиб, уларнинг айримлари ноаниқлигича қолмоқда. Шу 
сабабга кўра рентани миқдорий аниқлаш ва унинг моҳиятини 
тушунтириш бўйича асосий ва кўпинча бир-бирига қарама-
қарши бўлган назарияларга дуч келамиз. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling