Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
13.2. Рента муносабатлари
Рента назарияси дастлаб, физиократлар мактабининг асосчилари Ф.Кенэ ва А.Тюрголарнинг илмий асарларида кўриб чиқилган. Улар рентанинг вужудга келиш сабабини табиат, ернинг қандайдир сирли кучи, табиат эҳсони, ернинг қўшимча маҳсулот ярата олиш қобилияти натижаси деб изоҳлаганлар. Улар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини яратишда, жумладан, соф ва қўшимча маҳсулот яратишда табиат ролини кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Кейинчалик рента назариясининг асослари классик иқтисодчилар У.Петти, Ж.Андерсон, А.Смит ва Д.Рикардолар тадқиқотларида турли даражада такомиллаштирилган. Жумладан, Андерсон дифференциал рента тўғрисидаги қарашларни илгари сурган, бироқ рентанинг яратилган маҳсулоти товар қийматининг бир қисми эканлигини тушунтириб берольмаган. Рикардо эса, физиократлардан фарқли ўлароқ, рентага маҳсулот ижтимоий ва индивидуал қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қараб, рента назариясини қийматнинг меҳнат назарияси, қиймат қонуни билан боғлаган. 421 Рента назариясини ривожлантиришда рус иқтисодчиларидан Н.Г.Чернишевский ва Н.И.Зиберлар салмоқли ҳисса қўшганлар. Ҳозирги вақтда Россияда «Иқтисодиёт назарияси» бўйича чоп этилган қатор ўқув қўлланма ва дарсликларда ҳам ер рентаси муносабатлари кенг баён этилмоқда. Д.Д.Москвин таҳрири остида тайёрланган дарсликда ёзилишича, ресурсларнинг турли-туманлиги натижасида улардан фойдаланиш чоғида рента даромадларининг турли кўринишлари пайдо бўлади, жумладан: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда вужудга келувчи ер рентаси; фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида вужудга келувчи рента; ўрмон ресурсларидан фойдаланишда ҳосил бўлувчи рента; қурилиш участкаларидан олинувчи рента ва ҳ.к. Барча турдаги табиий ресурслар ер билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли улардан фойдаланишда рентанинг вужудга келиши учун бир-бирига ўхшаш шарт-шароитлар мавжуд бўлади. Қишлоқ хўжалик экинларидан фойдаланишнинг иқтисодий шарт-шароитларига нисбатан ишлаб чиқилган рента муносабатларини таҳлил қилиш услубиёти рентанинг барча турларига тегишли бўлади, шунга кўра уларни ер рентасига киритиш тўғри бўлади. Ҳайдаладиган ер, қурилиш участкаси, руда кони, балиқ ови, ўрмон ва бошқалардан тўланишидан қатъий назар, рента кўринишидаги мазкур пул суммаси ер рентаси деб аталади 98 . Ер рентасининг бир қанча тарихий кўринишлари мавжуд. Масалан, уч шаклдаги: баршчина (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи шаклларидаги феодал ренталари шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд рента вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади: абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол рента, қазилма бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан 98 Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник /Под ред. д-ра экон. наук, проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003. С.216- 217. 422 олинадиган рента. Юқорида айтиб ўтилган қатор назарияларни ҳамда ер рентасининг тарихий ва замонавий шаклларини умумлаштириб айтиш мумкинки, Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling