Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet391/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ер рентаси – ер эгалигини 
иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация қилиш)
нинг шаклидир.
Рентанинг моҳиятини тушунишдаги асосий қийинчилик 
тадбиркорлар ўртасида қайта тақсимланмайдиган қўшимча 
соф даромадни вужудга келиши шарт-шароит ва сабабларининг 
очиб берилиши ҳисобланади. Бундай ҳолат вужудга 
келишининг сабабларидан бири самарали хўжалик юритиш 
учун яроқли бўлган ерларнинг чекланганлиги ва қайта тиклаб 
бўлмаслигида ўз ифодасини топади. Иккинчи сабаби – ерга 
ёки бошқа табиий ресурсларга мулкчилик объекти ёки хўжалик 
юритиш объекти сифатидаги монополиянинг мавжудлиги 
ҳисобланади. Учинчи сабаби эса, кўп мамлакатларда қишлоқ 
хўжалигидаги капитал узвий (органик) тузилиши, яъни ишлаб 
чиқариш воситалари ва ишчи кучигаи сарфланган капитал 
ўртасидаги нисбатнинг пастлиги ҳисобланади.
Ер участкаларининг унумдорлиги ва жойлашган 
жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган 
қўшимча маҳсулот қийматнинг бир қисми рента шаклини 
олади ҳамда у дифференциал рента деб аталади.
Қишлоқ хўжалигида энг муҳим ишлаб чиқариш воситаси 
– ернинг миқдори ва сифатини табиатнинг ўзи чеклаб 
қўйган, уни инсон кўпайтиришга қодир эмас. Шунинг учун 
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини фақат яхши ва ўртача 
унумдор ер участкаларида ташкил этиш билан чекланиш 
мумкин эмас. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб кўп 
бўлганлиги учун ёмон, кам унумли ерларда ҳам ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш зарурдир. Агар ишлаб чиқарилган 
маҳсулот тўловга қодир талаб билан таъминланган бўлса, 
ернинг маҳсулдорлиги ёки жойлашуви жиҳатидан ёмон 
шароит қишлоқ хўжалик товарларига нарх шаклланишини 
тартибга солувчи ижтимоий нормал шароит ҳисобланади. 
Натижада ўртача ёки яхши ерларда хўжалик юритувчи 


423
ишлаб чиқарувчилар устама қўшимча маҳсулот ва бинобарин 
қўшимча фойда оладилар. Демак, дифференциал рента ҳосил 
бўлишининг табиий шарти миқдори чекланган ернинг сифати 
(унумдорлиги) даги фарқлардир, унинг ижтимоий-иқтисодий 
сабаби эса фойдаланиладиган ерларда иқтисодий жиҳатдан 
алоҳидалашган тарзда мустақил хўжалик юритишдир.
Дифференциал рента ўзининг келиб чиқиш шароитларга 
қараб дифференциал рента I ва дифференциал рента II га 
бўлинади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   387   388   389   390   391   392   393   394   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling