Дифференциал рента I ернинг табиий унумдорлиги
билан боғлиқ бўлган, саноат марказларига, бозорларга
ва алоқа йўлларига яқин жойлашган серунум ер
участкаларида вужудга келади. Дифференциал рента I нинг
ҳосил бўлишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз
(13.2-жадвал).
234
13.2-жадвал
Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши
Ер
участ-
каси
Ижтимоий
ишлаб
чиқариш
харажат-
лари (сўм)
Ўртача
фойда
(сўм)
Ижти-
моий
қиймат
(сўм)
Ялпи
маҳсулот
(тонна)
Маҳсулот-
нинг инди-
видуал
қиймати
(сўм)
Ижтимоий
қиймат –
бозор
нархи (сўм)
Ялпи
сотилган
маҳсулот
(сўм)
Диффе-
ренциал
рента I
(сўм)
А
8000
2000
10000
20
500
500
10000
-
Б
8000
2000
10000
25
400
500
12500
2500
В
8000
2000
10000
30
333
500
15000
5000
Мисолимиздаги уч хил ер участкаларидан олинган маҳсулотнинг ижтимоий қиймати бир
хил, яъни 10000 сўмни ташкил қилади. Ялпи ҳосилдорлик А участкасида 20 тонна, Б ва В
участкаларда 25 ва 30 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир участкадан турлича ҳосил олинганлиги
туфайли уларда етказилган маҳсулотларнинг индивидуал қиймати ҳам турлича бўлиб чиқади.
Яъни, А участкасида ҳар бир маҳсулот бирлигининг қиймати 500 сўм бўлса, Б участкасида 400
сўм, В участкасида эса 333 сўмни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати
ёмон участкада етиштирилган маҳсулот нархида сотилади (мисолимизда 500 сўм). Натижада
ёмон ер участкаси (А) ўзининг якка ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш
имконига эга бўлади. Ўртача (Б) ва яхши (В) ер участкаларида эса ёмон ер участкаси (А)га
нисбатан 2500 ва 5000 сўм миқдорда қўшимча даромад олинади. Бу олинган қўшимча даромад
ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган дифференциал рента I ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |