Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet398/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

капиталлаштирилган 
рентадир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда, худди шу рента 
миқдори ер нархини белгилайди. У рента миқдорига тўғри 
ва ссуда фоизи нормасига тескари мутаносибдир. Шундай 
қилиб, ернинг нархи иккита миқдорга боғлиқ: 1) ер участкаси 
эгаси олиш мумкин бўлган ер рентаси миқдорига; 2) ссуда 


429
фоизи меъёрига. Шундан келиб чиқиб ернинг нархи қуйидаги 
формула бўйича аниқланади: 
236 
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури – 
монопол рента 
ҳам мавжуд бўлади. Бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари, чой ва ҳоказоларнинг алоҳида 
турларини) етиштириш учун имконият яратади. Бундай товарлар монопол нархлар билан 
сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси билан 
белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан 
анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имконини беради. 
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки 
ундирма саноатда ҳам қўшимча даромад 
олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун қулайлиги) 
жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Худди қишлоқ 
хўжалигидаги сингари, ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам 
дифференциал рентага айланади. 
Ижара ҳақи. Рента муносабатларини қараб чиқишда рентанинг ижара ҳақидан фарқига 
эътиборни қаратиш зарур. Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу кабилар 
қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента 
миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ қилади. Ижара 
ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R), ерга илгари 
сарфланган капитал учун фоиз (r); ер участкасини ижарага бергунга қадар унга қурилган 
иншоотлар амортизацияси (А). Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин:
A
r
R
ИХ
+
+
=

Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ер фақат ижара объекти эмас, балки олди-
сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма 
бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, иншоотлар
йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар қуриш учун сотиб олинади. Бундай ҳолларда ернинг нархи 
нима билан белгиланади?
Ер нархи. Маълумки, ер инсон меҳнати маҳсули бўлмаганлиги сабабли алмашув 
қийматига эга эмас. Шунга кўра, назариётчилар ер ва бошқа табиат инъомлари нархини 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling