Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Кластер - самаралаи хўжалик юритиш ва


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet406/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

13.5. Кластер - самаралаи хўжалик юритиш ва 
агросаноат интеграциясини амалга оширишнинг янги 
тизими 
2017-2021 
йилларда 
Мамлакатимизни 
жадал 
ривожлантиришнинг 5 та устивор йўналишлари бўйича қабул 
қилинган Ҳаракатлар стратегияси иқтисодий тараққиётда янги 
босқични бошлаб берди. Бу стратегик дастур мамлакатимиз 
101
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 8-илова, 161 қатор.


440
аҳолиси учун эртанги кунга ишонч, меҳнаткашларга эса 
шижоат, тадбиркорларга ва инвесторларга жозибадорлик 
бахш этди. Улар учун кенг миқёсли ишларни олиб бориш 
учун яратувчилик йўлини очиб берди. Мамлакатимизда 
кўпгина тадбиркорлар ва чет эл инвесторлари учун кўплаб 
истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиб, уларни тезлик билан 
амалга оширишга киришиш учун имкон яратилди. Натижада 
минглаб, миллионлаб тадбиркорлар ҳаракатга тушди. Бу 
хатти-ҳаракатларнинг кучайиши иқтисодиётда таркибий 
ўзгаришларини амалга оширишда, ишлаб чиқаришни жадал 
ривожлантиришда, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини 
оширишда етакчи тармоқларни айниқса, қишлоқ хўжалигини 
модернизация ва диверсификация қилишда муҳим омил бўлиб 
хизмат қилмоқда. 
Аграр соҳа билан саноат интеграциясини таъминлаш 
уларнинг бир-бири билан чатишиб чирмашиб уйғунликда 
ривожланишига эришишга интилиш ва унга ҳаракат қилиш 
дунё мамлакатлари олимлари ва амалиётчиларини узоқ 
даврлардан буён қизиқтириб келаётган муаммо бўлиб, унга 
турли мамлакатларда турлича ёндашилиб, тадқиқ қилиб 
келинмоқда. 
Агар биз собиқ Иттифоқни оладиган бўлсак, кластерни реал 
ҳаётда амалга ошириш учун агросаноат мажмуалари ташкил 
қилиниб, унинг таркибига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
ишлаб чиқарадиган, уларни қайта ишлайдиган, уларга ишлаб 
чиқариш воситалари етказиб берадиган, хизмат кўрсатадиган 
ва ниҳоят тайёр товарларни сотадиган соҳаларни бирлаштириш 
кўзда тутилди. Уни амалга ошириш мақсадида аграр саноат 
мажмуаси иттифоқ, республика, ўлка ёки вилоят ҳамда туман 
даражасида тузилиб фаолият кўрсата бошлади. Лекин бу 
мажмуа туман даражасидан нарига ўтмади, бевосита корхона 
даражасига тушиб, айни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
жараёнларини қамраб ола олмади. Ҳолбуки ўша даврдаги 


441
бевосита хўжаликлараро интеграциялашувнинг вужудга 
келишини тақозо этар эди.
“Кластер” тўғрисидаги назариялар эволюциясини 
умумлаштириб унинг икки хил тавсифини ажратиб 
кўрсатишимиз мумкин.
Биринчиси, кластерга уйғунлашган корхона ва фирмалар 
фаолияти аниқ бир хил турдаги товарлар бозори билан 
боғлиқ бўлиши зарур. Бундай боғлиқлик вертикал (харид 
ва сотиш занжири) ва горизонтал (қўшимча бўлимлар ва 
хизматлар, шунга кетадиган махсус сарфлар, технологиялар 
ёки институтлар ва бошқа алоқалардан фойдаланиш).
Иккинчиси – кластерлар географик яқин жойлашган ўзаро 
боғлиқликдаги корхоналар гуруҳи бўлиб, улар ўртасидаги 
ўзаро иқтисодий-ижтимоий муносабатларни барқарорлашиши 
натижасида рақобатбардошликнинг ривожланиши, кўпроқ 
қўшимча қийматни яратишига ва бозорда сотилишига 
имкониятлар яратишдир.
Кластер тўғрисидаги илмий ғоялар ва турли мамлакатлар-
даги амалий тажрибалар бир қатор ўзбек олимларини ҳам 
қизиқтирдилар ва уларни бу муаммо бўйича ишлашга ундади. 
Буларга мисол тариқасида и.ф.д. Муртазо Раҳматов, академик 
Бакриддин Зариповни мисол келтириш мумкин. Улар кластер 
йўналиши бўйича ишлаётган турли мамлакатларнинг қатор 
олимлари тадқиқотларини ва шу давлатларда қўлланилган 
тажрибаларни пухта ўрганиб аввалига бир нечта мақолалар, 
асарлар ва таклифлар билан чиқдилар
102

Айниқса, улар мамлакатимиз Президентининг 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling