Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet405/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

“Қишлоқ 
хўжалигини 
модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш” дастури 
белгиланди.
100
Унда: 
- таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, 
экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, 
аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада 
ошириш;
- пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни 
қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ 
олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ 
ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини 
янада оптималлаштириш;
100
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 1-илова, 3.3-банди.


438
- фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта 
ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва 
хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли 
фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш 
учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта 
ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори 
технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта 
ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция 
ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини 
амалга ошириш; 
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш 
ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор 
хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш; 
- суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада 
яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини 
ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига 
интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган 
замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги 
юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
- касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-
иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги 
экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори 
маҳсулдорликка эга чорва моллари зотларини яратиш ва ишлаб 
чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини 
кенгайтириш;
- глобал иқлим ўзгаришлари ва Ороль денгизи қуришининг 
қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт 
фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли 
чора-тадбирлар кўриш.
Ушбу ҳаракатлар стратегиясига кўра, Ер ва сув 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ 
хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш лозим 


439
бўлади, бунда: пахта экин майдонларини 49 минг гектарга 
ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш; 
қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалиги 
экинларини жойлаштириш, жумладан, картошка — 8,1 минг 
гектар, сабзавот — 27,2 минг гектар, интенсив боғ — 5,9 минг 
гектар, токзор — 2,9 минг гектар, озуқа экинлари — 10,9 минг 
гектар ва мойли экинлар — 4 минг гектар.
101
Бундан ташқари, Ўзбекистонда янги «Ўзагроэкспортбанк» 
акциядорлик тижорат банки ташкил этилади. Банк экспорт 
қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-
сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали 
ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат 
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай 
шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилмоқда. 
Юқорида таъкидланган аграр ислоҳотларни амалга ошириш 
ва уни янада чуқурлаштиришнинг барча йўналишлари 
республиканинг хусусиятлари ва бозор иқтисодиёти 
талабларидан келиб чиқади. Лекин аграр соҳада меҳнатнинг 
янги техника ва технологиялари ҳамда энергия билан 
қурольланиш даражаси ва бинобарин меҳнат унумдорлиги 
нисбатан пастлигича қолмоқда. Ишчи ва хизматчиларни 
моддий рағбатлантириш тизими ҳозирги давр талабига жавоб 
бермайди. Буларнинг ҳаммаси бу соҳада туб бурилиш ясовчи 
хўжалик юритиш тизимини яратишни тақозо этмоқда. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling