Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-расм. Пахта тўқимачилик кластери фаолияти (чиқиндисиз ишлаш) тизими


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet408/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   404   405   406   407   408   409   410   411   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

 
16-расм. Пахта тўқимачилик кластери фаолияти (чиқиндисиз ишлаш) тизими.
106
 
Бу лойиҳага кўра, мазкур кластер тизимида жами саккизта компания фаолияти йўлга 
қўйилади. Пахта экиш агрокомплекси, пахтани қайта ишлаш ва тозалаш заводи, бешта 
фабрикани ўз ичига олган тўқимачилик мажмуаси, ёғ-мой заводи, 12 минг бош қорамол 
парваришлашга мўлжалланган чорвачилик фермаси, биогаз ишлаб чиқариш заводи, тежамкор 
технологияларга асосланган 20 гектарлик иссиқхона, 25 турдан ортиқ сут ва гўшт 
маҳсулотлари тайёрланадиган корхона шулар жумласидандир. Матони бўяшда 
ишлатиладиган қимматбаҳо табиий бўёқ олинадиган индиго-ферум ўсимлиги ҳам айнан шу 
кластер хўжалиги ҳудудида экилаяпти. 
106
Раҳматов М.А., Зарипов Б.З. Кластер – интеграция, инновация ва иқтисодий ўсиш. – Т.: Замин нашр, 2018 й. 
19-бет. 
Ғўзапояни қайта 
ишлаш заводи 
Пахта иккиламчи 
чиқиндиларини қайта 
ишловчи корхоналар 
(линт
, улюк) 
Чиқиндиларни қайта 
ишлаш заводи 
Чорвачилик
мажмуаси 
Чигитни қайта 
ишлаш 
корхоналари 
Фаол 
кўмир 
Биоэтано
л
Биогаз
Иссиқхона
Ёғ 
Гўшт 
Пахта қабул 
пунктлари 
Пахтани қайта 
ишловчи хўжалик 
субъектлари 
Пахтани қайта 
ишловчи заводлар 
Пахта толасини 
қ
айта ишловчи 
Тўқимачилик – 
тикув корхоналари 
Уруғчилик
БОЗОР 
Ички 
Ташқи 
Сут 
Биогумус 
Электр энергия 
Газ 
Шрот, шелуха 
16-расм. Пахта тўқимачилик кластери фаолияти (чиқиндисиз 
ишлаш) тизими.
103
Бу лойиҳага кўра, мазкур кластер тизимида жами 
саккизта компания фаолияти йўлга қўйилади. Пахта экиш 
агрокомплекси, пахтани қайта ишлаш ва тозалаш заводи, бешта 
фабрикани ўз ичига олган тўқимачилик мажмуаси, ёғ-мой 
заводи, 12 минг бош қорамол парваришлашга мўлжалланган 
чорвачилик фермаси, биогаз ишлаб чиқариш заводи, тежамкор 
технологияларга асосланган 20 гектарлик иссиқхона, 25 турдан 
ортиқ сут ва гўшт маҳсулотлари тайёрланадиган корхона шулар 
жумласидандир. Матони бўяшда ишлатиладиган қимматбаҳо 
табиий бўёқ олинадиган индиго-ферум ўсимлиги ҳам айнан 
шу кластер хўжалиги ҳудудида экилаяпти.
103
Раҳматов М.А., Зарипов Б.З. Кластер – интеграция, инновация ва иқтисодий 
ўсиш. – Т.: Замин нашр, 2018 й. 19-бет.


444
Кластернинг инновацион тўқимачилик корхоналари 
учун саноатбоп хомашё томчилатиб суғориладиган экин 
майдонларида етиштирилади. Ёғ-мой заводида чигитни қайта 
ишлаш ҳисобига олинган ёғ истеъмолчиларга жўнатилса, 
кунжара ҳамда шулха шу ердаги ферма эҳтиёжларини 
таъминлашда қўл келади. Ўз навбатида, чорвачилик 
мажмуаси ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган 
органик чиқиндилар келгусида бунёд этиладиган 20 гектарли 
иссиқхонани иситиш манбаи бўлган биогаз ҳамда қимматбаҳо 
ўғит — биогумус ишлаб чиқаришга йўналтирилади. 
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойларда 
амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг 
кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик 
лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш 
мақсадида Бухоро вилоятига 2017 йил 10-11 март кунлари 
қилган ташрифида кластер тизими ҳақидаги ғояни илгари 
сурган эдилар ва 2018 йил 16-17 февралдаги ташрифлари 
чоғида янги бошланган “Пахта ва тўқимачилик кластери” 
лойиҳаси билан яқиндан танишиб унга алоҳида эътибор билан 
қарадилар. “Кластер усулига биз Ўзбекистон пахтачилигининг 
келажаги сифатида қарамоқдамиз” деб таъкидладилар. Бу 
воқеа бутун Республика аҳолиси, пахтакорлари учун айниқса 
тадбиркорлар учун муҳим воқеа бўлиб, одамларнинг эртанги 
кунга ишончини янада мустаҳкамлади, эзгу саъй-ҳаракатларга 
шижоат бағишлади.
Бу лойиғадаги кластер хўжалиги 2018 йил ҳосилидан 
тайёрланган маҳсулотлар экспортини 45 миллион, 2020 йилда 
100 миллион, 2021 йилда 150 миллион АҚШ долларигача 
етказишни асосий мақсад қилиб қўйганлар. Ўз навбатида, 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 
олий ўқув юртлари талабалари амалиёт ўташлари учун шароит 
яратиш, келгусида уларни ишга қабул қилишга келишилган. 
Илмий ва амалий ғоядан бошланувчи илмий-тадқиқот, 
фан, таълим, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришнинг 
фаол ҳамкорлиги маҳсули бўлган бу хўжалик тизими, 


445
янгиланишларга асосланган ҳолда тўкин ва фаровон ҳаёт, 
ижтимоий ва иқтисодий юксалишни таъминловчи омил бўлиб 
хизмат қилади.
Айрим кузатув ва ўрганишлар кўрсатадики, жаҳондаги 
йирик инновацион марказларнинг шаклланиши ва ривожи 
ўзига хос бўлиб, ҳар бири бетакрор тарихга эга. Уларнинг 
фаолияти иш юритишга ёндашуви, ходимларнинг билим 
даражаси, ишлаб чиқариш ҳолати, давлат сиёсати, фан ва 
таълим муассасалари салоҳияти, ишчи кучи омили каби қатор 
омиллар билан чамбарчас боғлиқдир.
Тобора жадаллашиб, шаффофлашиб бораётган ҳозирги 
даврда “кластер хўжалиги” инновацияларни янада кенгроқ 
ўзлаштиришга интилмоқда. Бунинг учун ҳар хил, жумладан, 
давлат тадқиқот ташкилотлари, илмий муассасалар, мижозлар 
ва таъминотчилар билан ҳам ишламоқда. Инновацион соҳада 
ҳамкорлик бу инновацион жараёнларни кучайтирувчи
уйғунлашган, фаол инновацион муҳитни шакллантирувчи, 
стратегик шериклар ва таъминотчилар ўзаро тажриба 
алмашинувини ҳамда юксалиши ва янгиланишини 
таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 
майдаги “Бухоро вилоятида замонавий пахта – тўқимачилик 
кластерини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2978 
сонли қарори ва унда юклатилган вазифаларга жавобан 
Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётни 
таъминловчи, аҳоли турли қатламларининг бандлигини
реал даромадларини изчил оширувчи, миллий бойлигимиз 
пахтани экишдан бошлаб ҳосил етиштириш, уни чуқур 
қайта ишлаб унинг барча технологик босқичларидан ўтиб, 
тайёр маҳсулот етиштиришгача бўлган тизим яратиш 
кўзда тутилди. Бу лойиҳа ишлаб чиқилиб, тўқимачилик ва 
енгил саноатни янада ривожлантирувчи, турли фан, таълим 
соҳалари олимлари, ишлаб чиқариш мутахассислари, 
иқтисодчилар ҳаётий тажриба, малака, билимларига эга 
бўлган кишилар кишилар билан маслаҳатлашилди ва у 


446
қалдирғоч лойиҳа тўғрисида фикр алмашилди. “Пахта - 
тўқимачилик кластери” “Bukhara Cotton Textile” Ўзбекистон-
Британия ҚК, “ParaglideLTD” ҚК ва “Petromaruz” (Россия) 
компаниясининг 123,1 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги 
хорижий сармояларни киритиш билан шакллантирилмоқда. 
Лойиҳанинг Бош мувофиқлаштирувчиси (Буюк Британия) ва 
маҳаллий ҳокимият томонидан бошқарилувчи ушбу кластерга 
киритилаётган сармоя асосан мавжуд йигириш, тўқув ва 
тикув-трикотаж қувватларини жойида йириклаштириш ва 
модернизация қилишга йўналтирилади. Бу мажмуа ички ва 
ташқи бозорга йилига 1,5 миллион дона тайёр маҳсулот, 2,5 
минг тонна калава ип, қарийб 4 миллион погоно метр тўқима 
етказиб бериш имкони яратилган. 
Ҳозирги пайтда бу лойиҳа тўла равишда қурилиб 
битказилган ва ишга туширилган. Муҳими шундаки, бу 
ташаббус бошқалар томонидан қўллаб-қувватламоқда, турли 
вилоятларда турли йўналишдаги кластер хўжаликлари ташкил 
этилмоқда.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   404   405   406   407   408   409   410   411   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling