Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet411/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   407   408   409   410   411   412   413   414   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Агробизнес тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ 
хўжалиги ва у билан боғлиқ соҳалардаги намоён бўлиш шакли.
Кластер — бир мажмуа доирасида бир жамоа бўлиб 
ерларни шудгорлаш, чигит экиш, пахтани парваришлаш
ҳосилини йиғиб-териб олиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш 
билан боғлиқ корхоналарни бирлаштирувчи ишлаб чиқариш 
мажмуасидир.
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Аграр муносабатларнинг мазмунини, иқтисодий 
муносабатларда тутган ўрнини ва хусусиятларини кўрсатиб 
беринг.
2. «Ерга эгалик» ва «ердан фойдаланиш» тушунчаларини 
изоҳланг. 
3. Ер рентаси назарияларининг умумий томонлари ва туб 
фарқларини кўрсатиб беринг. 
4. Ер рентасининг асл мазмунини тушунтиринг.


450
5. Дифференциал (I ва II) ва абсолют рентанинг ҳосил 
бўлиш шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини 
тушунтириб беринг. 
6. Монопол рента нима? 
7. Қазиб олувчи ва ундирма саноатда рента қандай ҳосил 
бўлади?
8. «Ижара ҳақи» ва «ер рентаси» нинг фарқларини 
изоҳланг.
9. Агробизнеснинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг 
ва унинг асосий турларига тавсиф беринг.
10. Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси 
тушунчаларининг иқтисодий мазмунига ўз фикрингизни 
билдиринг.
11. Фермер хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида 
эътибор берилишининг сабаблари нималардан иборат?
III Б Ў Л И М.
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ (МАКРОИҚТИСОДИЁТ)
НИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ 
ҚОНУНИЯТЛАРИ
14-боб. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ 
МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ ИЧКИ 
МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ
Олдинги бобларда биз иқтисодий жараёнлар ва уларда содир 
бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар 
даражасида кўриб чиққан эдик. Мазкур бобда иқтисодий 
муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. 
Шунингдек, миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий 
кўрсаткичлари тавсифи, миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси 
ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг қисмларининг 
иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ёритилади. Ялпи 
ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда унинг асосий 
кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади.


451

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   407   408   409   410   411   412   413   414   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling