Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


етадиган тайёр маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар йиғиндисидан иборатдир


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet419/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

етадиган тайёр маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар йиғиндисидан иборатдир. 
Ялпи ички маҳсулот умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткич бўлиб, у фақат мазкур 
мамлакат ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ичида яратилган товар ва 
хизматлар жами ҳажмининг ифодасини намоён этади. У барча ишлаб чиқарувчилар томонидан 
яратилган маҳсулотлар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Ялпи ички маҳсулот худди ялпи 
миллий маҳсулот каби ҳисобланади, бироқ ЯИМ кўрсаткичига мазкур мамлакатнинг чет 
эллардаги ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиб олиб борилган ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш ҳажмлари киритилмайди, лекин шу мамлакат ичидаги хорижий мамлакат 
корхоналари маҳсулоти киритилади. Шунинг учун ЯММ билан ЯИМ миқдор жиҳатдан жуда 
кам фарқ қилади.
ЯММ ва ЯИМнинг ўзаро фарқини қуйидаги расм орқали яққолроқ ифодалаш мумкин 
(14.2-расм). 
Мамлакат ичидаги ишлаб чиқариш 
Чет эллардаги 
миллий
корхоналар
маҳсулоти 
Хорижий
корхоналар
маҳсулоти 
Миллий
корхоналар
маҳсулоти 
20 трлн.сўм 
84 трлн.сўм 
16 трлн.сўм 
14.2-расм. ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги таркибий нисбатлар. 
Демак, расмдан кўринадики, мамлакат ЯММ 100 трлн. сўмни (М
2
ва М
3
шартли рақамлар 
йиғиндиси), ЯИМ эса 104 трлн. сўмни (М
2
ва М
1
шартли рақамлар йиғиндиси) ташкил этади. 
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги у қадар аҳамиятли бўлмаган фарқ ривожланган мамлакатларда 
ЯИМнинг тахминан ±1% ини ташкил этади. БМТ статистика хизмати асосий кўрсаткич 
сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. Яқин вақтларга қадар АҚШ ва Японияда 
ЯММ кўрсаткичи қўлланилар эди, эндиликда бу мамлакатлар ҳам ЯИМ кўрсаткичини қўллай 
бошладилар. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи ҳисобга олинмоқда. 
Шунинг учун биз бундан кейинги ўринларда ялпи ички маҳсулот тўғрисида сўз юритамиз.
Мамлакатимизда оқилона иқтисодий сиёсат юргизилиб, тараққиётнинг ўзбек моделида 
белгиланган стратегик тамойилларни изчил амалга ошириш натижасида макроиқтисодий 
барқарорлик сақланиб келинмоқда. Жумладан, ЯИМнинг ўсиш даражасига қарайдиган 
бўлсак, 2019 йилда бу кўрсаткич 5,6 фоизни ташкил этди.
Олиб борилган таркибий ўзгаришлар натижасида саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги 
улуши 2000 йилдаги 20,2 фоиз ўрнига 2019 йилда 36,4 фоизни, хизматлар кўрсатиш 
М

М

М

ЯИМ 
ЯММ 
Демак, расмдан кўринадики, мамлакат ЯММ 100 трлн. 
сўмни (М2 ва М3 шартли рақамлар йиғиндиси), ЯИМ эса 104 
трлн. сўмни (М2 ва М1 шартли рақамлар йиғиндиси) ташкил 
этади.


459
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги у қадар аҳамиятли бўлмаган 
фарқ ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг тахминан ±1% 
ини ташкил этади. БМТ статистика хизмати асосий кўрсаткич 
сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. Яқин вақтларга 
қадар АҚШ ва Японияда ЯММ кўрсаткичи қўлланилар эди, 
эндиликда бу мамлакатлар ҳам ЯИМ кўрсаткичини қўллай 
бошладилар.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 
кўрсаткичи ҳисобга олинмоқда. Шунинг учун биз бундан 
кейинги ўринларда ялпи ички маҳсулот тўғрисида сўз 
юритамиз. 
Мамлакатимизда оқилона иқтисодий сиёсат юргизилиб, 
тараққиётнинг ўзбек моделида белгиланган стратегик 
тамойилларни 
изчил 
амалга 
ошириш 
натижасида 
макроиқтисодий 
барқарорлик 
сақланиб 
келинмоқда. 
Жумладан, ЯИМнинг ўсиш даражасига қарайдиган бўлсак, 
2019 йилда бу кўрсаткич 5,6 фоизни ташкил этди. 
Олиб борилган таркибий ўзгаришлар натижасида 
саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 20,2 
фоиз ўрнига 2019 йилда 36,4 фоизни, хизматлар кўрсатиш 
соҳасининг улуши 37,2 фоиз ўрнига 35,5 фоизни ташкил этди. 
Қишлоқ хўжалигида эса 2000 йилдаги 30,1 фоиздан 2019 
йилда 28,1 фоизга ўзгарди (14.1-жадвал).
14.1-жадвал 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling