Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet410/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Асосий таянч тушунчалар:
Аграр муносабатлар – ерга эгалик қилиш, тасарруф 
этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини 
ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлардир.
Рента муносабатлари – ердан фойдаланиш натижасида 
вужудга келадиган соф даромадни тақсимлаш ва ўзлаштириш 
жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Дифференциал 
рента 
 
ер 
участкаларининг 
унумдорлигидаги ва жойлашган жойидаги фарқлар натижасида 
вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента I – ерларнинг табиий унумдорлиги 
фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад.
Дифференциал рента II – ерларнинг иқтисодий 
унумдорлигини ошириш натижасида вужудга келадиган 
қўшимча соф даромад.
Абсолют рента – қишлоқ хўжалигида ерга бўлган 
мулкчилик монополияси натижасида вужудга келиб, барча 
турдаги – яхши, ўртача ва ёмон ерлардан олинадиган рента.
Монопол рента – алоҳида табиий шароитга эга бўлган, 
ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган 
ерлардан олинадиган рента.


449
Ундирма саноатда рента – фойдали қазилма конларининг 
юза ёки чуқур жойлашиши ва уларнинг бойлиги жиҳатдан 
фарқлар натижасида вужудга келади.
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга 
етказиб бериш билан боғлиқ хўжалик тармоқларининг 
бирлиги.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инфратузилмаси 
– бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига хизмат 
кўрсатувчи соҳалар.
Ижтимоий инфратузилма – одамлар яшаш ва турмуш 
фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган 
соҳалар.
Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан унга 
хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи 
туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг 
ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёни.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling