Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
- 15-боб. ЯЛПИ ТАЛАБ ВА ЯЛПИ ТАКЛИФ
Пировард маҳсулот – ишлаб чиқариш жараёни якунланган,
шахсий ва унумли истеъмол қилишга тайёр бўлган маҳсулотлар. Хуфёна иқтисодиёт – ЯИМни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва ундан фойдаланишнинг расмий иқтисодиётдан яширин қисми. Такрорлаш учун савол ва топшириқлар: 1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси нимани ифодалайди? Унинг қандай таркибий қисмлари мавжуд? 2. Оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг фарқи нимада? Улар иқтисодиётнинг қандай кўринишлари учун хос эканлигини изоҳланг. 3. Миллий ҳисоблар тизимининг моҳияти нимада? У ўз ичига қандай кўрсаткичларни олади. 4. Мaкрoиқтисoдий кўрсaткичлaр нималар ва улар миллий иқтисодиётда қандай рoл ўйнaйди? 5. ЯИМ вa СИМ бир-биридaн нимa билaн фарқлaнaди? СИМ вa миллий дaрoмaд-чи? 6. Миллий маҳсулот ҳаракат шакллари тавсифини беринг. 7. ЯИМ қандай усулларда ҳисобланади? Уларнинг фарқи нимадан иборат. 474 8. Номинал ва реал ЯИМ тушунчаларини изоҳланг. Уларнинг фарқини кўрсатинг. 9. Агар жорий йилдаги номинал ЯИМ ҳажми 700 млрд. сўмга, нарх индекси 1,5 га тенг бўлса, реал ЯИМ ҳажми қанча бўлади? Агар нарх индекси 0,8 га тенг бўлса-чи? 10. Соф иқтисодий фаровонлик кўрсаткичининг моҳияти ҳамда ҳисоблаш тартибини тушунтириб беринг. 15-боб. ЯЛПИ ТАЛАБ ВА ЯЛПИ ТАКЛИФ Мазкур дарсликнинг 7-бобида талаб ва таклиф тушунчалари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омиллар, шунингдек, талаб ва таклиф қонунлари ҳамда улар ўртасидаги мувозанатлик масалалари баён этилиб, унда талаба ва ўқувчиларнинг тушунишини осонлаштириш мақсадида ушбу масалалар товар ва хизматларнинг алоҳида олинган турлари бўйича кўриб чиқилган эди. Миллий иқтисодиёт яхлит ҳолда, яъни макроиқтисодиёт даражасида ўрганилаётган жараёнда мамлакат барча фуқаролари, тадбиркорлар, давлат ва чет эл истеъмолчиларининг жами товарлар ва хизматлар турлари бўйича талаби ва таклифини ўрганиш иқтисодиётни самарали, мувозанатли ва мутаносибли юритишда муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун бу бобда макроиқтисодий таҳлил давом эттирилиб, энг аввало иқтисодиёт яхлит олинган ҳолда кўриб чиқилади ва унинг макродаражадаги асосий кўрсаткичлари бўлган ялпи талаб ва ялпи таклиф тушунчаларининг иқтисодий мазмуни тавсифланади. Таҳлил давомида ялпи талаб ва ялпи таклифга таъсир этувчи омиллар, улар таъсирида нархлар даражасининг ўзгариши ҳамда ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми қандай ўрнатилиши баён этилади. Ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ҳажми, турлари ва сифати бўйича бир-бирлигига мос келиши, уларнинг мувозанатлиги, бу мувозанатликнинг ўзгариши ва унинг сабаблари баён этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling