Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фоиз ставкаси.
15.2-расм. Ялпи талаб эгри чизиғи.
113 Агар якка талаб эгри чизиғининг пасаювчанлиги даромад ва алмашув самараларининг амал қилиши билан изоҳланса, ялпи талаб эгри чизиғининг пасаювчан кўринишда бўлиши 113 Манба: Муаллиф томонидан тузилган. 263 чиқариш ҳажмига нисбатан ялпи талабнинг ошишига, яъни товарларнинг етишмаслигига олиб келади. Ялпи талабга нархдан ташқари таъсир қилувчи омилларнинг ўзгариши ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига олиб келади. Нарх даражаси ва талаб таъсиридаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги бу тескари боғлиқликни қуйидаги расм орқали ифодалаш мумкин (15.2-расм). Расмдан кўринадики, ялпи талаб эгри чизиғи якка талаб эгри чизиғига ўхшайди, бироқ ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар бир-биридан фарқланади. Агар якка талаб эгри чизиғи турли нарх кўрсаткичларида алоҳида истеъмолчининг муайян товарга бўлган талаби миқдори ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, ялпи талаб эгри чизиғи мамлакатдаги нархларнинг турли даражаси ҳамда ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Нарх Р даражаси AD 0 Y Ишлаб чиқариш реал ҳажми 15.2-расм. Ялпи талаб эгри чизиғи. 117 Агар якка талаб эгри чизиғининг пасаювчанлиги даромад ва алмашув самараларининг амал қилиши билан изоҳланса, ялпи талаб эгри чизиғининг пасаювчан кўринишда бўлиши нархлар умумий даражасининг ўзгариши натижасида рўй берувчи фоиз ставкаси ва импорт товарлар хариди таъсири орқали изоҳланади. Фоиз ставкаси. Бунинг моҳияти шундан иборатки, нарх даражасининг ўсиши билан пулга бўлган талаб ҳам ортади. Бу эса муомаладаги пул миқдорининг ўзгармаган ҳажми шароитида фоиз ставкасининг ўсишига олиб келади. Ўз навбатида фоиз ставкасининг ўсиши истеъмол ва инвестиция сарфлари ҳажмини пасайтиради. Чунки фоиз ставкаларининг ошиб кетиши аҳоли томонидан уй ва уй жиҳозлари, автомобиль каби узоқ муддатли истеъмол товарларини сотиб олиш учун кредит олишни самарасиз қилиб қўяди. Шунингдек, тадбиркорлар ҳам фоизнинг юқори даражасида ўзларининг нисбатан паст даромад келтирувчи инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан воз кечадилар. Нарх ўзгариши билан фоиз ставкаларининг ҳамда ялпи талаб умумий миқдорининг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни расм орқали осонроқ тушуниш мумкин (15.3-расм). Бу ерда биз нарх ошган ҳолатда пулга бўлган талабнинг, фоиз ставкасининг ошишини ва, ниҳоят, ялпи талаб миқдорининг камайишини ифода этдик. Нарх пасайса, шу ҳолатнинг тескариси, яъни пулга бўлган талаб ҳамда фоиз ставкасининг пасайиши ва оқибатда ялпи талаб миқдорининг ошиши рўй беради. 117 Манба: Муаллиф томонидан тузилган. 479 нархлар умумий даражасининг ўзгариши натижасида рўй берувчи фоиз ставкаси ва импорт товарлар хариди таъсири орқали изоҳланади. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling