Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet443/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Фоиз ставкаси. Бунинг моҳияти шундан иборатки, нарх 
даражасининг ўсиши билан пулга бўлган талаб ҳам ортади. 
Бу эса муомаладаги пул миқдорининг ўзгармаган ҳажми 
шароитида фоиз ставкасининг ўсишига олиб келади. Ўз 
навбатида фоиз ставкасининг ўсиши истеъмол ва инвестиция 
сарфлари ҳажмини пасайтиради. Чунки фоиз ставкаларининг 
ошиб кетиши аҳоли томонидан уй ва уй жиҳозлари, автомобиль 
каби узоқ муддатли истеъмол товарларини сотиб олиш 
учун кредит олишни самарасиз қилиб қўяди. Шунингдек
тадбиркорлар ҳам фоизнинг юқори даражасида ўзларининг 
нисбатан паст даромад келтирувчи инвестиция лойиҳаларини 
амалга оширишдан воз кечадилар.
Нарх ўзгариши билан фоиз ставкаларининг ҳамда ялпи 
талаб умумий миқдорининг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни 
расм орқали осонроқ тушуниш мумкин (15.3-расм).
Бу ерда биз нарх ошган ҳолатда пулга бўлган талабнинг, фоиз 
ставкасининг ошишини ва, ниҳоят, ялпи талаб миқдорининг 
камайишини ифода этдик. Нарх пасайса, шу ҳолатнинг 
тескариси, яъни пулга бўлган талаб ҳамда фоиз ставкасининг 
пасайиши ва оқибатда ялпи талаб миқдорининг ошиши рўй 
беради.
15.3-расм. нарх даражаси ошишининг фоизставкаси ва ялпи талабга 
таъсири.
114
114
Манба: Муаллиф томонидан тузилган.
264 
 
15.3-расм. Нарх даражаси ошишининг фоиз ставкаси ва ялпи талабга таъсири.
118
 
 
Нарх даражасининг ошиши билан молиявий активлар (банк омонатлари, акция ва 
облигациялар) реал қийматининг пасайиши рўй беради. Бунинг натижасида аҳоли 
даромадлари ҳам пасайиб, улар томонидан сотиб олинувчи товар ва хизматлар миқдори 
камаяди. 
Импорт товарлар хариди. Бунинг таъсири нарх даражаси ўзгаришининг у ёки бу 
мамлакатдаги ички ва жаҳон нархлари нисбатига таъсири орқали намоён бўлади. 
Мамлакатдаги нархлар умумий даражасининг ошиши, чет эл товарлари нархи ўзгармаган ёки 
секинроқ ўсган ҳолатда, миллий истеъмолчи учун четдан хорижий товарларни олиб келишни 
фойдали қилиб қўяди. Ўз навбатида, мазкур мамлакат товар ва хизматларини хорижий 
истеъмолчилар томонидан харид қилиш ҳажми ҳам қисқаради. Натижада бу мамлакатнинг 
экспорт ҳажми камаяди. Экспорт ҳажмининг камайиши ва импорт ҳажмининг ошиши соф 
экспортнинг ва пировардида, ялпи талаб умумий ҳажмининг қисқаришига олиб келади. 
Ташқи ва ички талабнинг ортиши ва хўжалик юритиш шароитларининг яхшиланиши 
саноатнинг барқарор ривожланишга ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда. Жумладан, саноат 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилда олдинги йилга нисбатан 8% га ортди ва 
169704,3 млрд. сўмни ташкил этди. Саноатнинг юқори суръатлар билан ривожланишида 
корхоналарни модернизациялаш ва таркибий ўзгартириш, тармоқлар
бошқарув тизимини 
ислоҳ қилиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирларининг амалга 
оширилиши сабаб бўлди. Саноатнинг ЯИМ таркибидаги улуши 2000 йилдаги 14,2% дан 2019 
йилда саноатнинг улуши 32,% га (қурилиш билан қўшилган ҳолда) ошди
119
. Қўшилган қиймат 
ўсишининг ярмидан кўпроғи таянч тармоқларда ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ҳисобига юз 
берди. 
Ялпи талаб ҳажмига нархдан ташқари омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Қуйида улардан 
энг муҳимларини кўриб чиқамиз. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling