Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet543/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   539   540   541   542   543   544   545   546   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

19-боб. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ 
МУВОЗАНАТЛИ ВА МУТАНОСИБ РИВОЖЛАНИШИ
Биз олдинги бобда бозор иқтисодиётининг ривожланиши 
циклли тавсифга эга бўлиб, тўлқинсимон ҳаракатда 
бўлишини, инқирозлар вақти-вақти билан такрорланиб 
туришини айтиб ўтдик. Бу бобда инқирозларнинг олдини 
олиш, иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши мумкинлигини 
ўқувчи-талабаларимизга тушунтиришни мақсад қилиб қўйдик.
Иқтисодиётнинг 
барқарор 
ривожланишида 
унинг 
мувозанатини ва мутаносиблигини таъминлаш муҳим 
аҳамият касб этади. Мувозанатлик иқтисодиёт назариясининг 
муҳим тадқиқот категорияларидан бири бўлиб, у орқали 
макроиқтисодий кўрсаткичларни, яъни миллий даромад
истеъмол ва жамғарма, инвестициялар, ишсизлик ва бандлик 
кабиларни таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. Миллий 
иқтисодиёт миқёсида жамиятнинг даромадлари ва харажатлари 
ўртасидаги мувозанат асосий ўрин тутиб, бу ялпи таклиф ва 
ялпи талаб ўртасидаги мутаносибликнинг ўзига хос намоён 
бўлишидир. 
Ушбу бобда иқтисодий мувозанат тушунчаси, унинг 
мазмунига турлича ёндашувлар, ижтимоий такрор ишлаб 
чиқаришнинг турли томонлари, соҳа ва тармоқлари 
ўртасидаги мутаносибликлар тизими, уларнинг таъминланиш 
даражаси ҳамда иқтисодиётдаги балансларнинг мазмуни 
мувозанатликнинг 
кўриниши, 
амалиётдаги 
ифодаси 
сифатида баён қилинади. Шунингдек, иқтисодий мувозанатга 
эришишнинг давлат ва бозор механизмларини ёритиб берилади, 
энг муҳими иқтисодиётда мувозанатлик ва мутаносибликни 
таъминлаш иқтисодий инқирозларнинг олдини олишнинг 
муҳим воситаси эканлигига алоҳида эътибор қаратилади.


598
19.1. Иқтисодий мувозанатликнинг мазмуни ва намоён 
бўлиш шакллари
Иқтисодиётнинг инқирозларсиз, барқарор ва самарали 
ривожланиши учун унинг турли томонлари, соҳалари, 
тармоқлари ва бўлаклари ўртасида маълум мувозанат бўлиши 
тақозо этилади.
Иқтисодиёт бир-бири билан чамбарчас боғлиқликда 
амал қиладиган хилма-хил фаолиятларни, турли соҳалар, 
тармоқлар, бўлинмалар, мажмуалар, бирлашмаларни, молия, 
банк, солиқ, суғурта, ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқаларни 
ўз ичига олувчи ўта мураккаб тизим бўлиб ҳисобланади. 
Иқтисодиётнинг яхлит тизим сифатида самарали амал 
қилиши кўп жиҳатдан унинг таркибий қисмлари ўртасидаги 
мувозанатлик ва мутаносибликка боғлиқ бўлади. 
Иқтисодиётнинг мувозанатлигини таъминлаш, энг аввало, 
иқтисодий мақсадлар – аҳолининг ўсиб борувчи талабини 
қондириш, иқтисодий ўсиш, тўла бандлик, иқтисодий 
самарадорлик, нархларнинг барқарор даражаси, иқтисодий 
эркинлик, 
даромадларнинг 
адолатли 
тақсимланиши, 
ижтимоий ҳимоя, ижобий савдо балансига эришиш билан 
бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳам аҳамиятлидир.
Иқтисодий мувозанатлик ва унинг амал қилиши билан боғлиқ 
ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятини чуқурроқ тушуниш, уни 
таъминлашнинг асосий йўналишларини аниқлаш, усуллар 
ва воситаларидан самарали фойдаланиш мувозанатликнинг 
иқтисодий категория сифатидаги мазмунини билишни тақозо 
этади.
«Мувозанат» тушунчаси кенг ва умумий ҳолда қўлланилиб, 
бу борадаги дастлабки таассурот ва аниқликларни ҳосил 
қилишда қўл келади. Чунки, мувозанат тушунчаси нафақат 
иқтисодий, балки табиий-ижтимоий ҳодиса ва жараёнларга 
ҳам тегишли бўлиб, унга табиат ва жамиятнинг ҳар қандай 
жабҳа ва соҳаси нуқтаи назаридан ёндашиш мумкин. Масалан, 
кишилик жамияти таркиб топиб, тараққий этгунга қадар 
ҳам табиатдаги мувозанатликлар – галактикадаги коинот 


599
жисмларининг жойлашуви, уларнинг бир-бирига нисбатан 
ўзаро ҳаракатланиш доиралари, шу жумладан Қуёш тизими 
ва унинг ичида жойлашган сайёраларнинг ўзаро ҳаракати, 
сайёрамиздаги ички табиат ҳодисалари – буларнинг барчаси 
мувозанатликка асосланган. Яъни, табиат ҳодисаларини 
юзага келтирувчи турли куч ва ҳаракатлар ўртасида 
тенглик, мувофиқлик ҳолати мавжуд бўлади. Бу борада 
проф. Д.Москвиннинг мувозанатга берган таърифи ўринли 
ҳисобланади: «Мувозанат – қарама-қарши йўналтирилган 
кучларнинг бараварлашиши ҳолати»
145
.
Иқтисодий мувозанат тушунчаси эса мувозанатнинг янада 
аниқлаштирилган, алоҳида, яъни бу ўринда иқтисодиёт 
соҳасига нисбатан олинган қисми ҳисобланади. Айни пайтда, 
бу тушунча ҳам иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги 
ўзаро муносабатларнинг умумий ҳолдаги тавсифини 
ифодалашда қўлланилади.
Иқтисодий мувозанат деб бир-бири билан ўзаро 
боғлиқликда ва таъсирда амал қиладиган иқтисодий 
жараёнлар, ҳодисаларнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган 
икки ёки бир неча томонининг тенг келган ҳолатига айтилади. 
Шунинг учун ҳам бутун иқтисодиётнинг мувозанати тўғрисида 
гап борганда, энг аввало унинг бозор иқтисодиёти давридаги 
асосий кўрсаткичи сифатида ялпи талаб ва ялпи таклиф 
ўртасидаги тенглик эътиборга олинади.
Макроиқтисодиётда 
иқтисодий 
мувозанатнинг 
шаклланиши, уни таъминлаш анча мураккаб ва зиддиятли 
жараёндир. Чунки у хусусий ва умумий тавсифдаги бир қатор 
мувозанатлар тизимини ўз ичига олади.
Иқтисодий мувозанат категориясининг мазмунини тўғри 
тушунтириш учун унга икки томонлама яъни қиймат ва 
нафлилик жиҳатдан ёндашув усулини қўллаш мақсадга 
мувофиқдир.
Иқтисодий мувозанатликнинг икки томони – қиймат ва 
145
Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник / Под ред. д-ра 
экон. наук, проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003. 
– С.504.


600
нафлилик жиҳатидан таҳлили Э.Шодмоновнинг тадқиқот 
ишларида анча батафсил берилган. Бунда мувозанатликнинг 
турли даражалари мазмунан фарқланилиб, умумий 
мувозанатликнинг қиймат ва нафлилик жиҳатидан таркиби 
алоҳида тасвирланган (19.2-расм).
Расмдан кўринадики, миллий иқтисодиёт даражасидаги 
умумий мувозанатнинг асосий кўриниши жамият барча 
эҳтиёжлари ва миллий ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги 
тенглик бўлиб, унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги аниқ 
шакли – ялпи талаб ва ялпи таклиф тенглиги сифатида намоён 
бўлади. Бироқ, ҳозиргача аксарият ҳолларда бу тенглик 
фақат қиймат миқдори жиҳатдан таъминланиши лозим, деб 
қаралмоқда. Фикримизча, бу ўринда миқдорий тенглик фақат 
қиймат жиҳатидан эмас, балки нафлилик жиҳатидан ҳам 
таъминланиши лозим. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   539   540   541   542   543   544   545   546   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling