639
ўзгариб бораётган тузилишига мувофиқ келувчи касбкорни
ўргатишга эътибор қаратиш. Шу мақсадда махсус маслаҳат ва
ўқув марказлари, бизнес мактабларнинг кенг тармоғини янада
ривожлантириш кўзда тутилади.
Бешинчидан, вақтинча
ишга жойлаштириш имкони бўлмаган ишчи кучларини давлат
томонидан ишончли равишда ижтимоий ҳимоялаш. Бу сиёсат
уларнинг ўта зарур эҳтиёжларини қондириш ва
кафолатли
тирикчилик манбаларига эга бўлишга қаратилади.
Ишчи кучининг иш билан бандлиги муаммоси кўп қиррали
бўлиб, у барча одамларга ўз қобилиятларини ишга солиш, ўз
эҳтиёжларини қондириш учун дастлабки тенг имкониятларни
таъминловчи давлат ва бозор механизмини вужудга келтириш;
ишчи кучини унумли ва самарали иш билан банд қилиш; зарур
ҳолларда ишчи кучини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари
ўртасида қайта тақсимлаш каби масалаларни ҳам ўз ичига
олади.
2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини
бандлигини таъминлаш параметрлари тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: