Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Бу нисбат  иқтисодчилар орасида Оукен қонуни сифатида танилган бўлиб, агар ишсизликнинг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet578/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   574   575   576   577   578   579   580   581   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Бу нисбат 
иқтисодчилар орасида Оукен қонуни сифатида танилган бўлиб, агар ишсизликнинг 
ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ортиқ бўлса, ЯИМ ҳажмининг 
орқада қолиши 2,5% ни ташкил қилишини кўрсатади.
Айрим ҳолларда миллий маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми потенциал ҳажмидан ортиб 
кетиши ҳам мумкин. Бундай ҳол ишсизлик даражаси табиий даражадан ҳам паст бўлган 
даврларда рўй беради. Ишлаб чиқаришга ишчиларнинг қўшимча сменаларини жалб қилиш, 
капитал ускуналардан белгиланган меъёрдан ортиқча даражада фойдаланиш, иш вақтидан 
кейин қўшимча ишлаш ва ўриндош ишларда банд бўлиш кабилар бунинг асосий 
сабабларидир.
Ишсизликнинг ижтимоий оқибатлари ҳам мамлакат иқтисодиётига сезиларли таъсир 
ўтказиши мумкин. Жумладан, ишсизликнинг баъзи турларининг узоқ муддатли тавсифи 
ишчиларнинг ўз малакаларини йўқотишлари ҳамда даромад ва ижтимоий мавқеи жиҳатидан 
аҳолининг нисбатан паст тоифасига ўтиб қолишига олиб келади. Бу эса уларда ўз турмуш 
тарзидан қониқмаслик, ижтимоий фаолликнинг йўқолиши, атрофдагиларга нисбатан 
лоқайдликнинг пайдо бўлиши каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Натижада узоқ давом 
этган сурункали ишсизлик миллатнинг руҳий соғломлигига путур етказади. Ишсизлик 
ўсишининг муқаррар оқибати бўлиб мамлакатдаги жиноятчиликнинг ўсиши ва ижтимоий 
кескинлик даражасининг кучайиши ҳисобланади. Шунга кўра, мамлакатдаги ишчи кучи 
бандлигини таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш давлат иқтисодий сиёсатининг 
асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 
 
20.5. Ўзбекистонда ишчи кучи бандлигини таъминлаш ва
ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги
давлат сиёсатининг асосий йўналишлари 
 
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатнинг ижтимоий сиёсати фақат жамият 
аъзоларининг манфаатларини ишончли равишда ҳимоя қилишдангина иборат бўлмасдан, 
балки мавжуд ишчи кучларининг иш билан бандлигини таъминлашни ҳам ўз ичига олади. 
Айниқса, аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли таркибига эга 
бўлган республикамизда ишчи кучининг иш билан бандлик масаласи энг муҳим муаммолардан 
бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ушбу масалани ҳал 
этиш учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. 
Биринчидан, кенг 
фаолият турлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорликни кенгайтириш учун шароит 
яратиш. Биринчи навбатда қишлоқ хўжалик хомашёсини қайта ишлаш, халқ истеъмол 


637
сифатида аниқланади ҳамда у ҳақиқий ЯИМнинг потенциал 
ЯИМдан кам бўлган ҳажми сифатида кўринади. Ишсизлик 
даражаси қанчалик юқори бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада 
қолиши шунчалик катта бўлади. 
Макроиқтисодиёт соҳасидаги таниқли тадқиқотчи А.Оукен 
ишсизлик даражаси ва ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши 
ўртасидаги нисбатини математик ифодалаб беради. 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   574   575   576   577   578   579   580   581   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling