Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
вужудга келади. Бу яратилган маҳсулотлар мамлакатимиз
аҳолисининг талабларини қондириб, уларнинг турмуш даражасини оширишга, ишлаб чиқаришни сифат ва миқдор жиҳатдан янада кенгайтиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти ва ҳукумати томонидан ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш бўйича белгиланган чора- тадбирлари изчил амалга ошириб келинмоқда. Маълумки, ҳар йили йилнинг бошида мамлакатимизда олдинги йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг якунлари ва янги йилдаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб олинади. Ушбу устувор йўналишлардан келиб чиқувчи вазифалар амалга оширилиб, салмоқли натижа ва сезиларли ўзгаришлар қўлга киритилмоқда. Иқтисодиётнинг юқори барқарор суръатлар билан ўсиши ва макроиқтисодий мувозанати ва мутаносиблиги маълум даражада таъминланмоқда, ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, диверсификациялаш ишлари давом эттирилмоқда. Шуни айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда бу борадаги ишлар танқидий таҳлил қилиниб, янгича ёндашув билан билан олиб борилмоқда. Айни вақтда бу таҳлиллар юқори салоҳиятга эга бўлган корхоналарга ҳар бир турдаги маҳсулотни хомашё ва ярим фабрикат бўйича чуқур қайта ишлашнинг узоқ ва яқин келажакдаги йилларга мўлжалланган аниқ истиқболга эга бўлган мутлақо янги дастурий комплекс ёндашуви асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни талаб этмоқда. Бу кўрилган чора ва тадбирлар натижасида ялпи ички мaҳсулoтнинг барқарор ўсиш суръaтлaри таъминланиб келмоқда. Саноат барча иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат қилади. Кейинги йилларда бу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, юқори технологияли заводлар, технопарклар, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди. Ўтган йили саноатда қўшимча қиймат ўсиши 10 фоиздан ошди. 79 Лекин диверсификация жиҳатидан қараганда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Масалан, саноатнинг 69 фоизи асосан хом ашё ёки бирламчи қайта ишлашга тўғри келади. Экспортнинг 52 фоизини рангли металлар, энергия ресурслари ва ҳўл мева ташкил этади. Бу экспортда ҳалигача тайёр маҳсулотга нисбатан хомашё устунлигини кўрсатади. Экспорт қилинаётган товарларни юртимизда ишлаб чиқариш, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб сотиш даражаси етарли эмас. Хусусан, миснинг атиги 25 фоизи мамлакатимизда қайта ишланиб, қолган қисми хомашё сифатида экспорт қилинмоқда. Шунингдек, рухнинг 80, молибденнинг 99, ипакнинг 88, терининг 60 фоизи хомашё тарзида экспорт қаратилмоқда 22 . Лекин кейинги йилларда мавжуд хомашёлардан фойдаланиб ишлайдиган янги ишлаб чиқариш корхоналари кўплаб қурилмоқда. 2020 йилнинг охирига бориб мамлакатимизда ҳар бири 100 мегаватт қувватга эга учта қуёш электр станциясини фойдаланишга топшириш режалаштирилган”. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда етакчи бўлган йирик лойиҳаларни ўз муддатида амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, “Навоийазот” негизида 100 минг тонна поливинилхлорид, Тошкент металлургия заводида 500 минг тонна металл прокати, Шўртан газ-кимё мажмуасида 744 минг тонна дизель ёқилғиси, Тошкент механика заводида маиший техника ишлаб чиқариш кластери, “Кварц”, “Сирдарё Гласс” ва “Зарафшон ойна” корхоналарида ойна ишлаб чиқариш лойиҳалари йилига 2,5 миллиард доллар миқдорида маҳаллийлашган маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Зафаробод туманидаги «Huahin Cement Jizzakh» МЧЖ томонидан 2019 йилда цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси учун қиймати 82,2 млн.АҚШ доллар маблағ сарфланган. Бугунги 22 http://uza.uz/oz/politics/sanoatni-rivozhlantirish-b-yicha-vazifalar-belgilab- berildi-02-05-2019 80 кунда заводни қурилишида 500 нафар ишчилар ишламоқда. Магистирал йўлдан заводга борадиган йўлларга шағаллар ётқазилиб таъмирланган. Хитойдан келтирилган ускуналарни ўрнатиш, ишловчилар учун ётоқхона ва ошхона қурилмоқда, 85 фоиз қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Қуввати 1,2 млн.тоннага тенг цемент ишлаб чиқариш корхонаси жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. Корхона ишга тушгач 2020 йилда 1 трлн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 23 ЯИМ ҳажмини ва унинг ўсиб боришини ифодалашда уни тўғри ҳисоблаш муҳим аҳамиятга эгадир. Мустақилликдан олдинги даврда собиқ СССРда ва унинг таркибида бўлган ҳозирги МДҲ давлатларида мамлакат бўйича ишлаб чиқаришда вужудга келтирилган маҳсулотлар йиғиндиси жами ижтимоий маҳсулот деб аталган. Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling