Оралиқ
маҳсулот – бу тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгусида
яна қайта ишлов берилиши зарур бўлган ёки қайта сотиш
учун мўлжалланган товар ва хизматлардир. Бизнинг
мисолимизда 140 бирлик пахта хомашёси, 285 бирлик пахта
толаси ва йигирилган ип, 465 бирлик тўқилган газлама оралиқ
маҳсулотлар бўлиб ҳисобланади. Чунки улар тикувчилик
маҳсулоти (кўйлак ёки костюм) ишлаб чиқаришнинг изчил
жараёнида навбатдаги босқичда қайта ишлов беришга
муҳтождирлар. Айнан 625 бирлик қийматга эга тикувчилик
маҳсулоти эса пировард маҳсулот ҳисобланади. Демак,
пировард маҳсулот – бу ишлаб чиқаришнинг барча
технологик жараёнларидан ўтган ҳамда бевосита истеъмол
учун мўлжалланган тайёр маҳсулотдир.
Бундан кўринадики, жамият аъзоларини ишлаб
чиқаришнинг умумий натижасидан кўра кўпроқ ишлаб
чиқаришнинг пировард натижалари қизиқтиради.
Ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб
такрорий ҳисобни ўз ичига олмаган, жамият аъзоларининг
эҳтиёжларини бевосита қондиришга мўлжалланган тайёр
маҳсулотлар ва хизматлар ҳисобланади. Шунга кўра,
кўпинча ижтимоий ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси
сифатида ялпи ички маҳсулот, соф ички маҳсулот (миллий
даромад) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Мамлакатимиз
мустақилликка эришгандан кейин (1993 йилдан бошлаб)
миллий ҳисоблар тизими жорий қилинди ва бунга асосан
мамлакат ҳудудида яратилган маҳсулот ялпи ички
маҳсулот (ЯИМ) деб аталиб, шу шаклда ҳисобга олина
бошланди.
Ялпи ички маҳсулот деб мамлакатда йил давомида
83
меҳнат қилаётган кишилар томонидан яратилган,
шу мамлакат тараққиёти ва аҳолиси фаровонлиги
йўлида фойдаланадиган, бевосита истеъмолчиларга
Do'stlaringiz bilan baham: |