Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


етказиладиган тайёр маҳсулотга айтилади


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

етказиладиган тайёр маҳсулотга айтилади.
Яратилган ялпи ички маҳсулот ҳажми ва таркибини 
ҳисоблашда унинг ўзгариш динамикасини таҳлил қилишда 
икки томонлама – нафлилик (натурал ашёвий) ва қиймат 
жиҳатидан ёндашиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга 
ЯИМнинг ўзгариш динамикасини таҳлил қилишда доимо 
уни такрор ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қараб, унинг уч 
қисмдан иборат эканлигини ва ҳар бир қисмининг функционал 
вазифаси борлигини ҳисобга олиш лозим.
Нафлилик (натурал ашёвий) жиҳатдан ёндашилганда, 
ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, 
истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат 
қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида 
ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта мамлакатда 
яратилган ялпи ички маҳсулот таркибида маълум миқдорда 
турли-туман ишлаб чиқариш воситалари натурал (асосий ва 
айланма воситалар) шаклда мавжуд бўлиши керак. Чунки 
бу воситаларсиз ишлаб чиқаришни такрорлаб бўлмайди. 
Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун зарур 
истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам 
моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида ишлаб 
чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари шаклида мавжуд 
бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинма ишлаб чиқариш 
воситаларини ишлаб чиқарувчи ва истеъмол буюмлари ишлаб 
чиқарувчи бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини 
беради. Ундан ташқари жуда кўп корхона ва ташкилотлар 
аҳолига турли-туман хизмат кўрсатиш билан шуғулланадики, 
улар меҳнатининг натижаси хизматларда намоён бўлади. Бу 
эса ялпи ички маҳсулотнинг муҳим қисми бўлган турли хил 
хизматлардан иборат эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, 
йил давомида мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот 


84
нафлилик (натурал ашёвий) жиҳатидан уч қисмдан: ишлаб 
чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хил 
хизматлардан иборат бўлади. Йил давомида ишлаб чиқарилган 
товар ва хизматларни, яъни миллий маҳсулотни бундай учта 
кўринишга бўлиб ўрганиш ва билиш муҳим илмий, амалий 
ва услубий аҳамиятга эгадир. Чунки уларнинг ҳар бир тури 
бўйича талаб ва таклифлар ўрганилиб, талабга яраша ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш имконини беради.
Бу ерда шу нарсани таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш 
жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари 
икки қисмдан: асосий ва айланма воситалардан иборат 
бўлади. Лекин ялпи ички маҳсулот таркибига фақат ейилган 
асосий воситалар қиймати киради, айланма воситалар эса 
қўшилмайди, улар оралиқ маҳсулотлар таркибида қолади. 
Яратилган маҳсулот 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling